Latest news

08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  0 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  6 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  2 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  34 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1

“Насаф” бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди News

“Насаф” бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди

“Насаф” жамоаси бугун Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўртоқлик учрашувлари “Пахтакор” ва “Обод” жамоалари билан бўлиб ўтди.

“Пахтакор” жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида якун топди. Учрашувдаги "Насаф" голларини Огнен Красич ва Дониёр Нарзуллаев уришди.

Ушбу учрашувда жамоа таркибида бир қатор ёш футболчилар майдонда ҳаракат қилишди. Жумладан,  Жўрабек Маннонов, Акбар Муродов, Наврўз Изатиллаев ва Акмал Олимов. Улар бугун жуда яхши ўйин кўрсатишди.
 
Тушдан кейин “Бунёдкор” футбол академияси майдонида “Обод” жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  Бу учрашувдаги жамоа голларига Шахбоз Эркинов, Драган Черан ва Ильдар Маматказин муаллифлик қилишди.
 
Иккинчи назорат учрашувида ҳам юқорида номлари тилга олинган ёш  футболчилар қаторида Дилшод Хушбаков ҳам тўп тепди.
 
Шуниси диққатга сазоворки, клубимиз қошидаги футбол мактабида етишиб чиққан ёш футболчилар, бугунги учрашувда асосий таркиб ўйинчилар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишди.
 
Жамоа ўйинчиларига бугун қисқа муддатли дам олиш эълон қилинди. Энди “Насаф” жамоаси 14 ноябрь куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида тўлиқ йиғилади.
 
"Насаф" шу кундан, 18 ноябрь куни “Сўғдиёна” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликларни давом эттиради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика