Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  4 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

"Насаф": Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз News

"Насаф": Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз

Бугун олий лига 10-турининг энг қизиқарли баҳсларидан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Бунда ён қўшнилар, Самарқанд ва Қарши шаҳрининг жамоалари ўзаро беллашади. Учрашув “Динамо” стадионида соат 17:30да бошланади.


ЎзПФЛ, 10-тур
“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши)
13.05.2017. “Динамо” стадиони. 17:30да
 
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухородан)
Захира ҳаками: Александр Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)
зПФЛ вакили: Алексей Фролов
 
“Аждарлар” учун бугунги учрашув олий лигадаги 597-бўлади. Шу пайтгача жамоамиз 335 учрашувда ғалабага эришган. Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида ўз шогирдларини  131-учрашувда майдонга бошлаб тушади.

Бердиев бошчилигида “Насаф” ҳали бирон марта “Динамо”га мағлуб бўлмаган.

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  36 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 34:51га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида жамоамиз ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик  “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Барча футбол ишқибозларини “Динамо” стадионига чорлаб қоламиз!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика