Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Насаф": Бу сафар Руминия клуби мағлуб этилди News

"Насаф": Бу сафар Руминия клуби мағлуб этилди

"Насаф" бугун яна бир назорат учрашувида майдонга тушди.

Анталиядаги бугунги учинчи назорат учрашувида “Насаф” Руминиянинг “Ботошани” клуби билан куч синашди.

Тенг курашлар остида кечган учрашувда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голни тўпурар ҳужумчи Драган Черан киритди. Тезкор ташкил этилган қарши ҳужумда Дониёр Нарзуллаев тўпни Драган Черанга  ошириб берди. Черан бу вазиятда дарвозани бехато нишонга олди.

Шундай қилиб, Анталиядаги янги мавсум тайёргарликлари мобайнида ўтказилган яна бир назорат учрашувида "Насаф" ғалабага эришди. Бундан аввалги назорат учрашувларида “Насаф” Кипр ва Озарбайжон клублари устидан ҳам шундай ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Бугунги назорат учрашувида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Нажмиддин Нормуродов (Акмал Шораҳмедов), Дониёр Нарзуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев), Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков (Азизжон Ғаниев), Баҳром Абдураҳимов (Бобир Абдухолиқов), Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев), Дилшод Хушбаков (Сирожиддин Қўзиев), Драган Черан.

"Насаф" навбатдаги назорат учрашувини эртага 16 январь куни Озарбайжоннинг яна бир клуби “Сумгаит” жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика