Latest news

11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  2 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  1 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12

“Насаф” бу сафар “Карпати”ни мағлубиятга учратди News

“Насаф” бу сафар “Карпати”ни мағлубиятга учратди

Анталияда қишки ўқув йиғин машғулотларини олиб борётган жамоамиз бугун навбатдаги бешинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Бугун "Насаф" Украина премьер лигаси вакили Львов шаҳрининг “Карпати” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида тажрибали ҳужумчи Драган Черан орадаги ҳисобни очди. Учрашувнинг биринчи бўлими ана ҳисобда якунланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги учрашувда жамоа футболчилари жуда яхши ўйин намойиш этишди.

Иккинчи бўлим, биринчи бўлимга қараганда анча қизиқарли ва голларга бой бўлди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Драган Черан яна бир марта львовликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай рақиб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилшод Хушбаков жуда чиройли тарзда, узоқ масофадан “Карпати” дарвозасини ишғол қилди.



Учрашувдаги голларга Шахбоз Эркинов, Фарруҳ Сайфиев ва Ислом Кенжабоевлар асисентлик қилишди.

Ўйинчиларда ҳисобни янада йириклаштиришга имкониятлар бўлди, аммо бу вазиятларда уларда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, “Насаф” навбатдаги назорат учрашувида “Карпати” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугунги учрашувда қуйидаги ўйинчилар ҳаракат қилишди.



“Насаф”: Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Голбан, Дониёр Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамробеков, Шахбоз Эркинов, Шароф Муҳитдинов, Акмал Шораҳметов, Драган Черан.

Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Баҳром Абдураҳимов,  Нажмиддин Нормуродов,  Бобир Абдухолиқов, Ислом Кенжабоев, Дилшод Хушбаков, Ислом Рашидхонов, Наврўз Изатиллаев.

Учрашувда ушбу  ўйинчилар иштирок этишмади, улар ўйинни захира ўриндиғида томоша қилишди: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қўзиев.

“Насаф” Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини 20 январь куни Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоаси билан ўтказади.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика