"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди News

"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди

Қаршининг "Насаф" жамоаси ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида таркибини икки нафар футболчи билан кучайтириб олди.

Кеча сайтимиз орқали хабар берганимиздек "Насаф" сербиялик ҳужумчи Андрея Калуджерович билан йил якунига қадар расман шартнома имзолади. Шунингдек "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган Баҳром Абдураҳимов иккинчи даврани "аждарлар" сафида ўтказадиган бўлди. Шартнома жорий йил охирига қадар имзоланди. 

"Насаф" Ғолиб Ғайбуллаев билан шартномани 2022 йил охирига қадар, Ойбек Бозоров билан шартномани 2023 йил охирига қадар узайтирди. 

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика