Latest news

09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  0 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  0 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4

"Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳоламоқда News

"Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳоламоқда

"Насаф"нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев жароҳатидан сўнг яна ўзининг спорт формасини тиклаб бормоқда.

Ғаниев жароҳати туфайли ярим йилдан кўпроқ сафдан чиққанди. Жорий мавсум бошлангач яна яшил майдонга қайтган футболчи ўзининг аввалги спорт формасига кириб бормоқда.

Эндигина ўсиб келаётган футболчи жароҳати туфайли маълум вақтни йўқотди ва Осиё Кубогига бориш имкониятини ҳам қўлдан чиқарганди. Ўтган йили хорижнинг бир қатор клублари ва Ўзбекистондан "Пахтакор" жамоаси жиззахлик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётганди. Бироқ ўтган йилги трансфер бозорида "Насаф" ҳамда "Пахтакор"нинг ўзаро келиша олишмагани, хориж жамоаларидан тушган таклифлар қаршиликларни қониқтирмагани туфайли Азиз Қаршида яна ушланиб қолганди. Натижада кейинчалик жароҳат олган футболчининг "совчи"лари эшикни маълум вақт "тақиллатмай" қўйишганди. Лекин жароҳатидан кейин ҳам аввалги ўйинлари ва жозибадор зарбалари эвазига яна кўпчиликнинг диққатини тортаётган футболчи борасида қизиқиш ва таклифлар қайта тикланмоқда.

Ўтган йили "Пахтакор"нинг 5 миллиардга яқин таклифига рад жавобини берган "Насаф"га яна тошкентликлардан қизиқиш вужудга келган. Яқинда "Пахтакор" норасмий, яъни оғзаки таклиф билан "Насаф"га чиққан. Ҳали расмий музокараларга киришилгани йўқ. Лекин шуниси аниқки, "Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳолаётган «Насаф» раҳбарияти ҳозирги ҳолатда 700-800 минг АҚШ доллари ва кейинги трансфер операциядаги маълум бонуслар эвазига сотишга рози бўлишлари мумкин. Худди Одил Ҳамробеков трансфер сингари.

«Насаф» айни дамда Ғаниев бўйича мўмайгина таклиф тушаётганда трансфер масаласи борасида ўйлаб кўриши мумкин. Чунки футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йил сўнггида тугайди. Агарда клуб ҳозирда тушаётган таклифларни ўйлаб кўрмаса ёки футболчини сотмаса, унда кейинчалик Ғаниевни эркин агент сифатида қўлдан чиқариб қўйиш эҳтимоли бор. Ёки мавсум якунига қадар қаршиликлар Азиз Ғаниевни кўндирадиган шартнома таклиф этиб, ўртадаги битимни узайтиришлари лозим бўлади. Бу футболчини кейинчалик ҳам ўсишга эришса янада қимматроққа сотиш имкониятини қолдиради. Лекин ҳозирги ҳолатда (натижа/молия) Азизни қизиқтирадиган таклиф билдириш «Насаф» учун оғирлик қилиши мумкин.

Ғаниевнинг хорижга кетиш вақти келган. Бироқ кутилмаган жароҳат ва «Насаф»нинг ОЧЛсиз қолиши бу масалани яна чўзиб қўйди. Хорижга, яхши савиядаги чемпионат қизиқишига учраш учун Ғаниев келаси йили қишда Таиландда бўладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ОТЖ билан Олимпия йўлланмасини қўлга киритиши ва 2020 йили ёзда Токиода қайта порлаши талаб этилади.

P.S. Суперлигада ёзги трансфер ойнаси 9 июль куни расман очилади.

Шаҳбоз Беғамовнинг telegram'даги каналидан олинди.

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика