Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

"Насаф" "Ал Садд"ни мағлуб этди ФОТО News

"Насаф" "Ал Садд"ни мағлуб этди ФОТО

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" учрашувидан репортажни тақдим этамиз.

                       ЯНГИЛАШ


Nasaf Qarshi

Azizjon Ganiev - 62'

AFC Champions League Grp. C . Round 3

05/03/2018, 17:30

0
:
1
Finished

Al-Sadd

45'
90'
62'  Azizjon Ganiev
79'  Islom Kenzhaboev (Makhsud Karimov)
87'  Jasur Hasanov (Sharof Mukhiddinov)
90'  Islom Rashidkhanov (Jahongir Aliev)
60'  Boualem Khoukhi (Hassan Al Haidos)
71'  Yasser Aboubaker Essa (Ali Assadalla)
81'  Jugurtha Hamroun (Hassan Palang)

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" таркибида биттадан жиддий йўқотиш мавжуд. Рўзиқул Бердиев бугун Драган Черан хизматидан фойдалана олмаса, Жезуалду Феррейра Хавини майдонга тушира олмайди.

"Насаф"да бугун Ислом Рашидхонов Драган Черан майдонда бажарган функцияни бажаради. Яъни Рашидхонов бугун ҳужумчи ортида ҳаракат қилади. Таркибда бошқа кутилмаган ўзгариш йўқ. Бердиев бугунги баҳсга одатдаги 4-2-3-1 тактикасини қўллаган.

Мухлислар ташрифи давом этмоқда

Бобир ва Азизнинг кайфияти аъло!

"Насаф"нинг ҳақиқий таянчи - Одил Ҳамробеков

"Насаф" бугун шундай фидойи ишқибозлари учун ҳам ғалаба қозониши шарт!

Сиз кутган расм! Дониёр Нарзуллаевнинг ҳолати анча яхши. Футболчи бугун "Насаф"га ишқибозлар сафида ўйинни кузатади.  Тез орада эса машғулотларни бошлайди...


- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларини тугатишди ва кийиниш хонасига йўл олишди.

- Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Стадиондаги муҳит шунчаки супер! Трибуналарда деярли бўш жой йўқ!!!!

4. "Насаф" мухлислар олқиши остида рақибга юқори босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

8. "Ал Садд" ҳужумга ўтди. Қатарликлар уч маротаба кетма-кет бурчак зарбасини амалга оширишди. "Насаф" футболчилари учаласида ҳам ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.

9. "Ал Садд" ташаббусга эгалик қилмоқда. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

10. Жугурта Ҳамруннинг тепган зарбаси ноаниқ кетди.

13. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечмоқда.

15. "Насаф" ҳужумни кучайтирмоқда. Жасур Ҳасановнинг ажойиб зарбасидан кейин рақиб дарвозабони тўпни қўлидан чиқазиб юборди. Абдихолиқов қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

16. "Насаф" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Аммо бундан наф чиқмади.

20. Ислом Рашидхонов тўпни рақибдан олиб қўйиб олдинга ўтаётганда қўполлик билан тўхтатилди. Ҳакам эса рақиб футболчиси Аҳмедга огоҳлантириш кўрсатди. Азиз Ғаниевнинг жаримадан тепган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб юборди.

21. Сайдулло Раҳматов огоҳлантирилди.

22. "Ал Садд"нинг хавфли ҳужуми "Насаф" бахтига бесамар кетди.

24. Ҳасанов-Ғаниев-Ҳамробеков комбинацион ўйини Одилнинг кучли зарбаси билан якунланди. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

27. Ғаниев узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Кучли зарба мўлжалга аниқ бормади.

29. Пенальти сўрама, ўйна. Бу сўзлар "Ал Садд" футболчиларига аталади.

31. "Насаф" ўйин тизгинини ўз қўлига олган.

34. Ҳимояда алдама, алдама Умар! Эшмуродовнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди.

38. "Насаф" ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган. Ҳужумлар давом этмоқда. Ҳозирча фақат гол йўқ.

41. Ислом Рашидхонов "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужумини узоқдан йўллаган кучли зарбаси билан якунламочи бўлди. Аммо зарба ноаниқ.

43. ГОЛЛЛЛ деб бутун стадион бақираётганда ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди... Лукичнинг ажойиб узатмасини Бобир Абдихолиқов голга айлантирганди... Эҳҳ

44. "Насаф" супер ўйнамоқда. Ўйин бобида "Ал Садд"га мастер-класс ўтмоқда десак ҳам бўлади.

Биринчи тайм тугади. Танаффус!

46. Иккинчи тайм бошланди. 

55. "Насаф" футболчилари анча фаол ҳаракат қилишмоқда.

60. Ўзгариш. "Ал Садд". Буалем Кухи ўрнига Ҳассан Ал Ҳайдос тушди

60. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИИИИИИИИ! АБДУХОЛИҚОВ ИШЛАДИ!!

62. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЗИЗЖООООООООООООН ҒАНИИИИИИИИИИИИИИИИИИИЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 


65. "Ал Садд"нинг ҳужуми вақтида рақиб ҳужумчиси ва Лукич тўқнашиб кетди. Шифокорлар унга ёрдам беришди.

71. Ўзгариш. "Ал Садд". Ёсир Иса ўрнига Али Асад

75. Бугунги ўйинни кўриш учун Қаршидаги "Марказий" стадионга 20978 томошабин келди

78. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! АБДУХОЛИИИИИИИИИИҚОООООООВ! Бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг ўзига тепди

79. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Кенжабоев ўрнига Мақсуд Каримов тушди

81. Ўзгариш. "Ал Садд". Жугурта Ҳамрон ўрнига Ҳасан Аҳмад тушди

83. "Ал Садд"нинг хавфли ҳужуми! Салимнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

87. Ўзгариш. "Насаф". Жасур Ҳасанов ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди

88. "Ал Садд" ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга зўр бермоқда

90Ўзгариш. "Насаф". Ислом Рашидхонов ўрнига Жаҳонгир Алиев тушди

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

90+4. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Ҳасан Аҳмад бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, ноаниқ! 

90+5. ҒАЛАБА! ҒА ЛА БА!!!!!!!! 


ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 3-тур

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар) 1:0
05.03.2018. "Марказий" стадион
Гол:
Азизжон Ғаниев 62 пенальти, - 1:0.
Ҳакамлар: Иида Жумпеи (Япония), Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония), Алибек Сапаев (Туркманистон)
Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)
Комиссар: Ли Санг Вон (Жанубий Корея)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 90), 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов, 79) - 10.Бобир Абдихолиқов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Саъдуллаев.

"Ал Садд": 1. Саад Алшии - 2.Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 12.Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14.Абдулкарим Ҳассан, 37.Аҳмед Суҳаил - 16.Буалем Кухи (10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 60), 20.Салим Али Ал Ҳажри, 96. Акрам Афиф, 5.Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 11.Бағдод Баунеджах.
Захира: 4.Сайяр, 7.Мусааб Хидир, 22.Мишал Баршам, 99.Али Ферейдун.  

Огоҳлантиришлар:
Аҳмед (19), Раҳматов (21),

Rating: +216   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика