Latest news

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  6 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

“Насаф” “Аҳли” синови қаршисида News

“Насаф” “Аҳли” синови қаршисида

Жидда шаҳрининг “Ал Иттиҳод” жамоаси бизга жуда яхши таниш. Клубларимиз мазкур жамоа билан кўп марта тўқнаш келишган.
“Ал Аҳли” эса яқин йилларда вакилларимизга қарши майдонга тушмаганди. Демак, Саудия Арабистонининг яна бир жамоаси билан беллашувда клубимизнинг имкониятига баҳо беришимиз мумкин бўлади.



“АЛ АҲЛИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“Совринлар қасри”, “миллат вакили”
Ташкил этилган йили: 1937 йил
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ спортс сити”, 62 минг мухлисга мўлжалланган
Бошқарувчиси: Фаҳад бин Холид
Бош мураббийи: Кристиан Гросс (Швейцария)
Совринлари: Саудия чемпиони (1978, 1984), Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби (1957, 1970, 1998, 2002, 2007, 2015), Қирол Кубоги ғолиби (1962, 1965, 1969, 1970, 1971, 1972, 1977, 1978, 1979, 1983), Чемпионлар Қирол Кубоги соҳиби (2011, 2012), Федерация Кубоги ғолиби (2001, 2002, 2007, 2012, 2013).

“Ал Аҳли” Жидданинг ўзида ҳам совринларни қўлга киритиш борасида “Ал Иттиҳод”дан ортда қолиб кетган. Лекин ушбу клуб Саудиядаги дастлабки ва катта тарихга эга жамоалардан бири ҳисобланади. 1984 йилдан буён ички чемпионатда ғалаба қозона олмаётган бўлишига қарамай, мамлакатнинг етакчи клубларидан бири бўлиб турибди. Ҳозирда “Аҳли” турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб, пешқадам “Ал Наср”дан ортда қолмоқда.

2012 йил жамоа ОЧЛда финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйганди. Ўтган мавсумда жиддаликларнинг юриши чорак финалда тўхтатилган. Жорий мавсумда Кристиан Гросс бошчилигидаги клуб Валиаҳд Шаҳзода Кубогида ғолиб чиқишга улгурди.

Жидда шаҳрида янги қурилган “Қирол Абдуллоҳ спортс сити” стадиони ишга туширилгач, “Аҳли”нинг уй ўйинларини стадиондан кузатиб борадиган мухлислар сони кескин ортди. Айни пайтда ўртача 35-40 минг нафар ишқибоз ҳар бир баҳсга ташриф буюрмоқда. Чемпионатдаги марказий учрашувларга эса 60 мингдан зиёд ишқибозлар келиши одатга айланди. Бу тарафдан “Аҳли”га ҳавас қилмасдан бошқа илож йўқ.

Бош мураббий лавозимида швейцариялик Кристиан Гросс ишлаб келмоқда. У “Базел”даги узоқ муддатли фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш. Жамоа билан бирга ЕЧЛда эсда қоларли ғалабаларни нишонлаган. Гросс бошчилигида “Базель” катта ўсишга эришди. У “Ал Аҳли”да ўтган йилдан бери ишлаб келяпти. Ҳозирча битта кубокда муваффақият қозонишга улгурди.



Кристиан ГРОСС
Туғилган санаси:
14.08.1954
Туғилган жойи: Цюрих, Швейцария
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1973–1975 “Грасхопперс”, 1975–1978 “Лозанна”, 1978–1980 “Ксамакс”, 1980–1982 “Бохум”, 1982–1985 “Санкт Галлен”, 1985–1988 “Лугано”.
Бошқарган жамоалари: 1988–1993 “Вил”, 1993–1997 “Грасхопперс”, 1997–1998 “Тоттенхэм”, 1999–2009 “Базель”, 2009–2010 “Штутгарт”, 2011–2012 “Янг Бойз”, 2014 йилдан “Ал Аҳли”да.
Совринлари (мураббий сифатида): Швейцария Кубоги ғолиби (2001–02, 2002–03, 2006–07, 2007–08), Швейцария чемпиони (2001–02, 2003–04, 2004–05, 2007–08).

Жамоа таркибида миллий терма жамоага номзод 4-5 нафар футболчи мавжуд. Легионерлар эса Бразилия, Миср ва Суриядан таклиф этилган. Освальдо, Бруно Сезар ва Омар Сома асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Сома жамоа сафида 20 учрашувда шунча тўп киритди. Освальдо ва Сезар ҳам бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишади. Мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Абдушафи эса Миср терма жамоаси таркибида Африка Кубогида ғалаба қозонган ва асосий футболчилардан бири ҳисобланади.



Дарвозабонлар
1. Ёсир Мусайлим
22. Абдуллоҳ Муаиф
44. Аҳмад Реҳаили

Ҳимоячилар
3. Осама Ҳавсави
6. Муҳаммад Фатил
13. Муҳаммад Абдулшафи (Миср)
21. Оқил Балғайт
23. Комил Алмуса
25. Мотаз Ҳавсави
26. Муҳаммад Аман
32. Мажид Асири
77. Амир Курди

Ярим ҳимоячилар
4. Волид Баҳшвн
7. Аҳмад Алуфи
8. Тайсир Жассим
11. Ҳуссайн Моқаҳви
18. Абдуллоҳ Мутайри
19. Бруно Сезар (Бразилия)
24. Салман Мувашар
29. Закариа Сами
40. Раёд Ғамди
47. Мустафо Бассас

Ҳужумчилар
9. Омар Сома (Сурия)
14. Муҳаммад Асири
15. Салоҳ Амри
17. Освальдо (Бразилия)


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика