Latest news

14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  1 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  10 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  11 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз! News

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз!

Бугун сайтимизнинг энг фаол ижодкорларидан бири Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни.

Нарзулла бугун 24 ёшни қарши олди. Фурсатдан фойдаланиб, www.championat.asia, www.olamsport.com, www.fifa.uz сайтлари ҳамда “Футбол Экспресс” газетаси ижодкорлари номидан ҳамкасбимизни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Нарзуллага узоқ умр, бахт-саодат ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ота-онаси, ёру-биродарлари ҳамда қариндошлари бахтига доим соғ-омон бўлиб юрсин.

Ўқувчиларимиз жуда яхши билишади, Нарзулланинг www.championat.asiaда тутган роли жуда катта. У кечаю-кундуз тиним билмай ишлайди. Ўзбек футболига оид янгиликларни доим тезкорлик билан бериб боради. У ҳам журналист, ҳам таржимон, ҳам сайт админи, ҳам яхши суҳбатдош – бир сўз билан айтганда ҳар томонлама етук йигит. Қизлар кўпинча мана шундай йигитлар билан танишишни орзу қилишади.

Лекин Нарзулла ҳеч сир бой бермайди. Унинг учун оила ва иш бирламчи. У ўз касбини ниҳоятда севади. Сайтимиз ривожи учун тинмай жон койитиб меҳнат қилади. Яна бир бор журналист дўстимизни туғилган куни билан табриклаймиз. Нимаики орзулари бўлса, барчаси амалга ошишига тилакдошмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика