Latest news

09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  1 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4

"Наполи"нинг 87 ёшли мухлиси ҳақида News

"Наполи"нинг 87 ёшли мухлиси ҳақида

"Ювентус"га қарши баҳсдан олдин журналист ва Неаполь жамоасининг мухлиси Винченцо Императоре ажойиб воқеани сўзлаб берди.

Императоренинг 87 ёшли отаси "Наполи"га мухлислик қилади. Унинг отаси альцгеймера (мия ҳужайраларининг шикастланиши) касаллигига чалинган. Бу касаллик туфайли аста-секин хотирасини ёқотиб бормоқда. Ҳаттоки, икки-уч кун олдин бўлган воқеаларни ҳам унутиб қўяди. Винченцо отасини хурсанд қилишнинг ажойиб йўлини топди: ҳар икки куннинг бирида отасига "Наполи" туринликлар устидан ғалаба қозонди деб айтади.

"Ҳар 2-3 кунда отамнинг ёнига бориб бугун яшанба деб айтаман. У Италия Чемпионати ўйинлари фақат дам олиш куни бўлиб ўтади деб ўйлайди. Мен эса сўзимда давом этиб: "Дада, бугун "Кекса синьора" "Наполи"га қарши майдонга тушади дейман. Ўша пайт унинг юзида ҳаёжон аралаш ҳавотир ҳам пайдо бўлади. Чунки унинг жамоаси "Юве"га мағлуб бўлишидан жуда ҳам қўрқади", — дейди журналист.

Отамнинг хонасидаги телевизорга кабель уланмагани сабабли футбол томоша қилишнинг иложи йўқ. Унинг ўзи ўйин натижасини била олмайди. Сўнг мен ишга кетдим дея чиқиб кетаман. Ярим соатдан кейин эса унга қўнғироқ қиламан ва бор овозим билан бақириб шундай дейман: "Дада, ғалаба муборак. "Наполи" ютди!"

"Энцо, ростданми? — отамнинг овози титраб, қувончи ичига сиғмай кетади. — Қандай яхши хабар! Ишонгим келмаяпти!"

"Наполи" — отамни даволайдиган, унга қувонч бағишлаб, соғлиғини ижобий томонга ўзгартирадиган дори. Куни кеча бўлган ўйиндаги натижа ҳам муҳим эмас. Чунки отамнинг севимли "Наполи"си доим ғалаба қозонади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика