Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  7 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  10 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  10

"Наполи" Скудетто орзусида, "Ювентус" ҳозирча фақат пул сарфлаш бўйича чемпион News

"Наполи" Скудетто орзусида, "Ювентус" ҳозирча фақат пул сарфлаш бўйича чемпион

Мавсумга тайёрланиш давомида А Серияда ким қанча пул сарфлагани ҳақида гаплашамиз.

Италия телевизион ҳуқуқлардан тушадиган пул ва умуман ўша пулларни айлантириш борасида АПЛдан анча ортда. Бу эса трансфер бозорида жамоаларнинг пул сарфлашига ҳам таъсир қилади — "Челси"нинг бир ўзи А Сериянинг энг кўп маблағ сарфлаган икки жамоасини ортда қолдирди. Лекин бу пулларни ким қандай ишлатгани қизиқ бўлса ажаб эмас — топ-5да сиз кутмаган клуб бор.


1."Ювентус" — 102,4 миллион евро

"Кекса синьора" чемпионлик титулини қайтариш йўлини излаш билан оввора. Қаторасига учинчи йил биринчи ўринсиз қолиши мумкин бўлган туринликлар, етакчиликни қайтариш учун пул сарфлашда барчани ортда қолдирди. Бундан ташқари, Аллегри учун муҳим икки марказий ҳимоячи — де Лигт ва Кьеллини ҳамда форвард Пауло Дибала жамоадан кетди.

Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида жамоа "Торино"дан Бремерни 41 миллион эвазига, ўнг қанотга Федерико Кьезани (40 млн), чап қанотга — Филип Костични (12 млн) ва чап қанот ҳимоячиси Андреа Камбьязони ўз сафига қўшиб олди. Қизиғи, Андреа ҳозирча "кекса синьора" асосий таркибига тайёр эмаслиги сабабли "Болонья"га ижарага бериб юборилди.

Бундан ташқари, Анхель Ди Мария ва Поль Погба — "Юве" сафига келиб қўшилганини унутмаслик лозим. Италия футболи гранди мухлисларини янада хурсанд қиладиган томони, бу икки номдор футболчи жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди.


2. "Аталанта" — 98 миллион евро

Ўтган мавсум бергамоликлар учун у қадар омадли бўлмади — етакчиларнинг тинмай жароҳат олиши ва 8-ўрин. Жамоа Алексей Миранчукдан воз кечишга қарор қилди — ҳозирча ижара. Чап қанот вингери Адемола Лукман (Гасперини футболчини турли позицияларда синаб кўрмоқда), "пропискаси" бўйича ўнг қанот ҳимоячиси Брандон Соппи таркибга жалб қилинди. Бироқ энг катта сумма Жереми Бога (22 млн евро), ярим ҳимоячи Эдерсон (21 млн), марказий ҳимоячи Мерих Демираль (20 млн) ва Расмус Хейлунд (17 млн) трансферлари учун сарфланди.

Бу ўйинчиларнинг ҳар бири "Аталанта" сафида майдонга тушишга ҳам улгурди, Демирал эса марказий ҳимоячилар учлигида Толои ва Жимшити/Околи билан асосий таркиб аъзосига айланиб улгурган. Биринчи турлардан келиб чиқиб, "бозорда"ги ишларга анча самарали деб баҳо бериш мумкин.


3. "Наполи" — 68,05 миллион евро

Неаполликлар аниқ нуқталарни кучайтиришди — таянч зона ва ҳужумнинг чап қаноти мустаҳкамланди, захира учун марказий ҳимоячи. Хвича жамоага мослашиши шу қадар омадли ўтмоқдаки, у кутилганидан анча кўп гол уриб улгурди. Таянч ярим ҳимоячи Ангисса "Лацио" билан ўйинда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди — майдоннинг рақиб томонида ҳам ёрдам берди, ҳужумларни бошлашда марказий ҳимоячилар чизиғига ҳам тушишга улгурди. Ким Мин Че Италия гранди сафида барча учрашувларни тўлиқ ўтказди.


4. "Милан" — 48,2 миллион евро

Россонери трансфер бозорида шов-шувли харидларни амалга оширишга у қадар ҳаракат қилмагандек — аммо аниқ режа бўйича иш олиб борилмоқда. "Барселона"дан Сержиньо Дест ижарага олинди. Бир йил аввал худди шу усулда "Милан"га келган Жуниор Мессиас ва Алессандро Флоренци "Кротоне" ва "Рома"дан тўлиқ сотиб олинди — 4,5 ва 2,7 млн эвазига. Италияликлар "Шальке"дан Малик Тиавни сотиб олди (7 млн. Transfermarkt"даги нархи 6 млн).


Асосий харид ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлди  — Шарль Де Кетеларе энди "Милан" шарафини ҳимоя қилади. "Брюгге" иқтидорли футболчиси учун 32 миллион олди.


5. "Сассуоло" — 48 миллион евро

Ўтган мавсумнинг 11-жамоаси бу йил юқорироқ мақсадларни кўзлаб, 9 нафар янги футболчини таркибига жалб қилди: Андреа Пинамонти ва Жаниса Антиста ижарага, чап қанот вингери Черво (2 млн),  марказий форвард Эмиль Кейдени 3 млн.га, марказий ярим ҳимояга Абду Харруини (3 млн) харид қилди. Бироқ ўртамиёна саналган жамоа Маттеус Энрике, Кристиан Торстведт, Арман Лорьянте ва Агустин Альваресга кўп пул сарфлади — умумий ҳисобда бу ўйинчиларга 40 миллион евро сарфланди.



Рейтингнинг кейинги поғоналаридан "Удинезе" (46 млн), "Салернитана" (44,48 млн) ва "Лацио" (39,7 млн) жой олган.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика