Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи News

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи

«Наполи» клуби жамоа форварди Виктор Осимхенни бош мураббий Руди Гарсия билан тортишуви учун чора кўради.

А Серия сўнгги тури доирасида «Наполи» «Болонья» билан дуранг (0:0) қайд этди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Виктор Осимхен пенальтидан гол кирита олмагач, бош мураббий унинг ўрнига 86-дақиқада Жованни Симеонени майдонга туширди. Бундан жунбушга келган нигериялик форвард майдонни тарк этаётганида Руди Гарсияга норозилигини намойишкорона кўрсатди.

Il Mattino хабарига кўра, Неаполь клуби Осимхенга чора кўриш масаласини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо ўйиндан кейин кийиниш хонасида Осимхен билан жиддий оҳангда гаплашиб олган.

Мураббий ҳам бугун клуб қароргоҳида ҳужумчи билан ўзаро учрашиб, гаплашиб олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум 6 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Амалдаги чемпион турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика