Latest news

13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  1 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  2 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  4 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  36 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  26 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6

"Наполи", "Интер", "Ювентус"да ғалаба — А Серия 14-тур якунлари News

"Наполи", "Интер", "Ювентус"да ғалаба — А Серия 14-тур якунлари

Италия чемпионатида 14-тур баҳслари ортда қолди.

Ирвинг Лосано "Наполи"га "Эмполи" устидан ғалаба келтирди

"Наполи" 8-дақиқада ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлди, лекин Распадори жарима майдончаси ичида кўнгилдагидек зарба бера олмади. Шундан кейин ўйин бироз тинчланди ва навбатдаги хавфли вазият яна Распадори иштирокида юзага келди. Ҳужумчи жарима майдончасида рақиб билан курашда устун келди, аммо зарбаси қовушмади. Умуман олганда бўлим у қадар юқори бўлмаган темпда ўтди. Распадори бўлим охирида ҳам яна бир марта зарба беришга имкон топди, бироқ яна ноаниқ.

Танаффусдан қайтгач, "Наполи" тезроқ ўйнай бошлади. Распадори тўпни Ангуссага етказди, камерунлик футболчининг зарбасидан кейин тўп дарвозадан тепароқдан ўтиб кетди. "Эмполи" ҳам майдонда борлигини эслатиб қўйди. Байрамининг узатмасидан кейин Бандинелли яхши зарба берди. Кўп ўтмай, Распадорининг узатмасидан кейин Осимхен зарба берди, аммо мўлжалда адашди. Айнан нигериялик форвард "Эмполи" ҳимоячисини жарима майдончаси ичида таъқиб этиб, тўпни олиб қўйди ва уни йиқитишди. Зарбани Ирвинг Лозано амалга оширди ва неаполликларни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Лупреттонинг қизил карточка олиши "Эмполи" учун вазиятни ўта қийин қилиб юборди. "Наполи" қарши ҳужумлар учун бўш зоналарга эга бўла бошлади. Лозано тўпни жарима майдончасидаги Осимхенга узатди, ҳужумчи тўпга ета олмади, лекин Зельински керакли жойда пайдо бўлиб, орадаги фарқни иккитага оширди. 


"Интер" "Болонья"ни янчиб ташлади

"Ювентус"дан учралган мағлубиятдан кейин "Интер" учун ғалаба жуда зарур эди ва жамоа аъзолари илк дақиқаларда жуда асабийлашишди. Ҳар ҳолда ўйин дебютида "Болонья" ишончлироқ кўринарди, бир нечта вазият яратишга ҳам улгурди. Натижада Хараламбос Ликояннис зарба беран тўп Орсолинига тегиб,  йўналиши ўзгариб, тўрга бориб тушди. "Интер" тезда жавоб берди. Думфриснинг узатмаси қовушмади, аммо Жеко вазиятга тезда тўғри баҳо бериб, тўпга мослашди ва узоқ бурчакни нишонга олди. Мезбонлар ҳужум қилишда давом этишди ва хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тўп олдига Димарко келди ва тўпни ердан йўллаб, Скорупскини доғда қолдирди. "Интер" танаффусгача яна бир гол уришга улгурди, Чалханоглу тўпни яқин бурчакка етказиб берди ва Лаутаро боши билан уни дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ Думфрис ва Жеко яна бир голни расмийлаштиришлари мумкин эди. Голландияликнинг узатмасидан кейин босниялик спортчига бироз омад етишмади. Бир неча дақиқа ўтиб, "Интер" барибир гол урди. Барелланинг узатмасидан кейин Димарко бир рақибини "замах"да чалғитиб, узоқ бурчакни нишонга олди. "Интер" тўхташ ҳақида ўйламасди. Жеконинг яна бир зарбасидан кейин тўп Хоакин Сосанинг қўлига тегди. Натижада пенальти белгиланди. Бундай имкониятдан Чалханоглу унумли фойдаланди. Тиниб-тинчимас Жеко бу сафар қанотдан олдинга ўтди ва марказга тўпни ташлаб берди, эндигина захирадан ўйинга қўшилган Госенс номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир захирадан майдонга тушган футболчи Аслани ҳам гол уришга яқин эди, лекин унинг уринишидан кейин тўп устунга тегди. Ўйин сўнггида "Болонья" фарқни битта тўпга қисқартириши мумкин эди, бироқ Сорианонинг зарбасини Онана қайтарди, "Интер" "Болонья" билан ўйинлардаги энг яхши натижасини такрорлади.


"Рома" ва "Сассуоло" дуранг ўйнашди

Биз учун эътиборлиси, Жозе Моуриньо бу ўйинда Шомуродовни асосий таркибда туширишга қарор қилди. "Сассуоло" эса илк дақиқалардан бу кеча рақибдан чўчимай, ҳужумкор футбол намойиш қилишини кўрсатиб қўйди. Д`Андреа қанотдан марказга кириб бориб, зарба берди, лекин бироз ноаниқ. Кўп ўтмай, Жозе Моуриньо "Рома"га олиб келишни истаган Фраттези римликлар дарвозаси томон хавфли зарба йўллади. "Рома" Заньоло ва Шомуродов ижросидаги хавфли ташланиш билан жавоб берди. Бироқ Элдорнинг зарбасидан кейин тўп тўғри киперга бориб тушди. "Сассуоло" эса вазиятлар яратиш борасида устунлик қиларди. Аррауи узоқ масофадан яхши зарба берган бўлса, Фраттези бурчакдан узатилган тўп учун курашда устун келди, аммо дарвозани нишонга ололмади.

Кутилмаганда, танаффусдан кейин ўйин темпи кескин тушиб кетди. Вақтнинг асосий қисмида жамоалар академик ҳаракатлар орқали рақиб хатосини кутишди. Мураббийларнинг ўзгартиришлари ўйин боришига таъсир қилди. Траореда яхши имконият бўлди, аммо у зарбани пайсалга солиб юборди. Икки дақиқа ўтиб Манчини кутилмаганда қанотда пайдо бўлди ва унинг узатмасидан кейин захирадан майдонга тушган Абрахам тўпни дарвоза тўрига йўллади. "Сассуоло" мувозанатни тиклашга "отилди" ва бу иш берди. Лорьент катта тезликда қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Пинамонти томон йўллади, ҳужумчи Смоллингдан чаққонроқ ҳаракат қилди ҳамда Руй Патрисиуни ранжитди. Қолган дақиқаларда "Сассуоло" ғалабани илиб кетишга уриниб кўрди, лекин шу куни стадионга ташриф буюрган ўн олти мингдан зиёд мухлис бошқа дарвоза ишғол этилиши гувоҳи бўлишмади.


"Ювентус" "Верона"дан устун келди

"Интер" устидан қозонилган ғалаба "кекса синьора"га руҳий далда бўлгани турган гап. Шунга қарамай, илк дақиқаларда ҳужумда "Верона" хавфлироқ кўринарди. Аввалига Сулеймани узоқдан кучли зарба берди, кейин Данило ташланиб, гол уришга чоғланган Журични зарарсизлантирди. "Ювентус" 1-вазиятини бўлим охирида яратди, Локателли узоқ масофадан зарба берди, аммо Монтипо панд бермади. 

Танаффусдан кейин ҳам "Верона" кескинроқ ҳужумлар уюштирди, Давидович жаримадан узатилган тўпни дарвозага йўллашга уриниб кўрди, вазият ўтгач, футболчи ўзини Алекс Сандро қўполлик билан йиқитганини таъкидласа ҳам, ҳакам ишонмади. "Ювентус" эса иккинчи бўлимдаги биринчи хавфли имкониятини голга айлантира олди. Рабьо тўпни Мойзе Кинга етказди, ҳужумчи имкон топиб, бир қарашда мураккаб бўлмаган зарба берди, аммо Монтипо "қовун туширди". 



"Верона" ҳужумга ташланди. Анри дарвозанинг бўш қолган бурчагини нишонга олганда, Алекс Сандро танаси билан тўпни қайтарди, бироқ "тўп қўлга тегмадими" деган савол пайдо бўлганди. Ҳакамлар барчаси жойидалиги ва ўйинни давом эттиришни сўрашди. Кейинги баҳсли ҳолат Бонуччи жарима майдончасида Вердини "йиқитиб қўйганида" юзага келди. Арбитр аввалига нуқта томон ишора қилди, лекин такрорий лавҳани кўргач, фикридан қайтди. Қўшиб берилган дақиқаларда Сандро Лазаньяни сўнгги умид фоли билан бўлсада, тўхтатиб қолганида Вердида имконият бўлди. Жарима майдончаси чизиғи устидан зарбани ижро этган италиялик футболчига аниқлик етишмади."Ювентус" ўйин борасида мақтана олмасада, навбатдаги ғалабани тантана қилди, "Верона" эса нафақат натижа балки ҳакамликдан ҳам норози бўлган бўлса ажаб эмас.


"Аталанта" кутилмаганда "Лечче"га ютқазиб қўйди 

"Бергамасклар" ўйинни фаол бошлашди, Дуван Сапата қулай нуқтага чиқиб борди, лекин унинг зарбаси йўлига ҳимоячи охирги паллада тўғаноқ бўлди. "Лечче" рақибнинг илк дақиқалардаги фаоллигига қарши туриб бера олди ва темпни бироз туширишга муваффақ бўлди. Бўлим ўрталарига келиб эса ўзлари ҳисобни очишди. Жарима зарбасидан кейин Хуан Гонсалес узатган тўпни Баскиротто боши билан дарвозага жойлаб қўйди. "Аталанта" ўзига келиб улгурмай, иккинчи бор тўп ўтказиб юборди. Ди Франческо Руджерининг хатосидан кейин қанотдан олдинга ўтиб кетди ва Спортьеллони ҳам доғда қолдириб, бўш қолган дарвозани ишғол этди. "Аталанта" катта куч билан ҳужумга ўтди ва вазиятлар ярата бошлади. Натижада Малиновскийнинг ажойиб узатмасидан кейин жарима майдончасидаги Дуван Сапата тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб юборишга эришди.

Танаффусдан кейин ҳам "Аталанта" ҳужумга ташланди. Бурчак зарбасидан кейин Околида яхши имконият бўлди. "Лечче" ҳам имкон туғилди дегунча рақиб дарвозасига хавф солишни канда қилмасди. Биргина Ди Франческонинг айёрона зарбасини ёдга олинг. "Аталанта" эса имкон қадар рақибни ортга чекинишга ва жарима майдончасига қамаб қўйишга уринарди. Малиновский узоқдан кучли зарба берди, Компейнерс эса жарима майдончасига ёриб кириб, зарбада бироз адашди. Охирги дақиқаларда эса бергамоликлар шунчаки тўпни рақиб жарима майдончасига, дуч келган услубда, тепа бошлашди ва бу кутилган натижани келтирмади. Оқибатда жамоа Чемпионлар Лигаси ҳудудини тарк этди. "Лечче"га эса қойил қолмай иложимиз йўқ.

Шунингдек, "Милан" ва "Кремонезе" гол ура олишмади, "Лацио" "Монца"ни, "Фиорентина" эса "Салернитана"ни енгди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика