Нани: “Роналду ёш бола эмас”
18 aug 2022 09:50
News
Нани: “Роналду ёш бола эмас”
Ҳозирда фаолиятини Австралиянинг “Мельбурн Виктори” жамоасида давом эттираётган Нани МЮдаги собиқ шериги Криштиану Роналдунинг айни дамдаги ҳолатига муносабат билдирди.
“Узоқ муддат бирга ўйнадик. Ҳаётда кўп нарсалар ўзгариши мумкин, ҳар хил ҳолатларга муносабатлар ҳам, аммо кузатишларим натижасида Криштиану ўзини олдингидек тутмоқда. Агар жамоа ёмон ўйнаса ёки мағлуб бўлса, унга ҳам таъсир қилади. Аммо энди Роналду ёш бола эмас. У барча клублар, турли футболчилар билан яхши ўйнади. Ҳозир эса у “Манчестер Юнайтед”да, янги мураббий кучли жамоа тузмоқчи, буни уддалаш эса осон эмас. Бу тез фурсатда амалга ошмайди. Криштиануда эса жамоа яхшиланишини, унинг прогрессини кўриш учун кейинги мавсумни кутишга вақти йўқ. У ҳали ҳамон энг зўри бўлишни, гол уришни ва чўққида туришни хоҳлайди. Шунинг учун унинг барча реакциялар нормал ҳолат эканлигига ишончим комил”, дейди Нани.
Link :
Source : Record
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments