Latest news

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  812 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Наманганда ўзига хос футбол шоуси News

Наманганда ўзига хос футбол шоуси

Tags :  Наманган
“Миллионлар ўйини” бўлмиш футболнинг мафтункор сеҳри бўлакча. Айнан футбол туфайли бир-бирини танимайдиган кишилар дўстга айланадилар.
Қисқа қилиб айтганда, футбол барчани бирлаштирадиган кучдир. Наманган вилоятида истиқомат қилаётган фахрийлар ва Фарғона вилояти фахрийлари ҳам футбол орқали бир-билари билан танишдилар ва бугунги кунда чинакам дўстга айландилар. Ҳозирги кунга келиб улар ўртасидаги муносабатга барча ҳавас қилади. Улар худди ака-укадек қадрдон бўлиб кетишган.

Мана уч йилдирки, улар ўзаро тўпланиб, футбол турнирини ташкил этишади. Бу орқали уларнинг дўстликлари янада мустаҳкамланади. Фахрийларнинг навбатдаги учрашувлари

Наманганда бўлиб ўтди. Аниқроғи, Наманганда ўзига хос футбол шоуси ўтказилди.

Фарғоналик фахрийларнинг бу сафарги ташрифлари ўзгача бўлди. Меҳмонларни кутиб олиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида ташкил этилди.
Шундан кейин барча фархийлар бирлашиб, Уйчи туманида яшовчи майдондаги дўстлари Абдусамат Отахонов хонадонига ташриф буюришди. Абдусамат ака яқинда мусулмонларнинг бешинчи фарзи бўлмиш – Муборак Хаж сафарида бўлдилар ва хаж ибодатини адо этиб қайтдилар. Футбол шоуси Абдусамат Отахоновни зиёрат қилиш билан бошланди.

Наманганлик ва риштонлик фахрийларнинг кейинги манзили – “Навқирон” жамоасининг собиқ аъзоси Фазлиддин Баҳромовнинг хонадони бўлди. Бундан бир йил олдин Фазлиддин ака фахрийлар сафида майдонда тўп сурар эдилар. Аммо бешафқат ўлим у кишининг орамиздан эрта олиб кетди.  Мусобақа иштирокчилари Фазлиддин акани ёдга олиб, у кишининг ҳақига дуолар ўқишди.

Шундан кейин барча бир дастурхон атрофига йиғилди. Йиғилганларга собиқ футболчи Анвар Боқиев ўзининг хотраларни сўзлаб берди. Анвар Боқиевни фарғоналик катта стажга эга бўлган футбол мухлислари яхши танишади. Анвар ака бир пайтлар “Нефтяник” клубида тўп сурган. Фахрий футболчи ўзининг фарғонада ўтган йилларни мароқ билан ёдга олди.

Эртасига фархрийлар Уйчи туманида Косонсой тумани сари йўл отландилар. Футбол ўйинлари айнан Косонсой туманида бўлиб ўтди.
Бу галги турнирда ҳам тўртта жамоа иштирок этди. Булар, “Навқирон”, “Хотира-79”, “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлар жамоаси. Ушбу жамоалар Косонсойда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Дастлаб “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлари майдонга тушишди. Ушбу ўйин голларга бой тарзда ўтиб, 9:7 ҳисобида риштонликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Иккинчи жуфтликда “Навқирон” ва “Хотира-79” ўзаро куч синашди. Ўйинда рақибдан ҳар тамонлама устун келган “Навқирон” фахрийлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Хотира-79”  ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун кечган баҳс ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўйининг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад косонсойликларга кулиб боқди – 3:2.

“Навқирон” фахрийлари эса финалда “Риштон” туманидан ташриф буюрган фахрийларни 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, бош соврин эгасига айланишди.

60 ёшдан ошган ва айни дамда кексалик гаштини сураётган фахрийлар иштирокидаги футбол шоуси юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаш жоиз. Фахрийларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Мусобақа қатнашчилари уйларини хурсанд ҳолда қайтишди. Фахрийлар ўртасида ўтказилган ушбу футбол шоуси барчада бирдек ёқимли таассурот қолдирганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Мана шундай шоуни юқори даражада ташкил этган Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ва Мамадали Мўминовларга иштирокчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Аброр Деҳқонов
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика