Latest news

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  10 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов News

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов

Бироз олдин "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати вингер Фарруҳ Икромовнинг трансферини расман эълон қилди.

Икромов катта футболга "Бунёдкор"да кириб келди ва бир неча йил шу клуб шарафини муносиб ҳимоя қилди. Эндиликда футболчи учун янги давр бошланмоқда. У фаолиятида илк бор жамоасини ўзгартирди. Хўш, наманганликларнинг таклифи қачон бўлди? Бу унинг ўсиши учун фойдами? Шу ва бошқа саволлар билан Фарруҳ Икромовга юзландик. 

Расман: Фарруҳ Икромов – "Навбаҳор" футболчиси!

- "Навбаҳор"га ўтиш жараёни қандай юз берди? Музокаралар мавсум якунлангач бошландими ёки аввалроқми?

- Мавсум якунланганидан сўнг "Навбаҳор" клубидан таклиф бўлди. Клуб билан келишган ҳолда шартнома имзоладик. Якунда "лочинлар" аъзосига айландим. Бор гап шу. 

- Бу жамоа фаолиятингизда қанчалик ўсиш учун хизмат қилади? "Навбаҳор" бурилиш ясайдиган клубми?

- Аввало ўсишга эришишим ўзимга боғлиқ, деб ўйлайман. "Навбаҳор"да кучли футболчилар етарлича. Улар билан фақат олдинга қараб интилиш ва янада қўшиб бориш керак. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

- "Бунёдкор"дан келиб қўшилдингиз. Мисол тариқасида собиқ жамоадошингиз Нурилло Тўхтасинов учун ўтган мавсум Наманганда омадсиз ўтди. Шу факторни ҳисобга олиб, сизда иккиланиш бўлмадими?

- Савол бермасингиздан олдин буни ўйламадим ҳам. "Навбаҳор"га ўтаётганда ҳеч қандай ишончсизлик ёки иккиланишлар юзага келгани йўқ. Нурилло Тўхтасинов яхши футболчи. Янги жамоасида фақат омад тилайман.  

- Билишимизга қараганда олдинги йилларда сизда легионерга айланиш имконияти бор эди. Орада жароҳат сабаб бир йилдан ошиқ танаффус қилдингиз. Балки "Навбаҳор"нинг халқаро майдонда қатнашиши яна хориж эшикларини очар?

- Нима бўлиб ўтганига қарамай ҳаммаси яхшиликка, деб ўйлайман. Ҳар бир ишда қандайдир ҳикмат бор. Мен ҳозир ўзимни кўрсатиб, жамоам учун фойда келтириш ниятидаман. Агарда шу вазифани бажара олсам, кейинги мақсад хорижга йўл олиш бўлади. 

-  Олдингизда "Пахтакор" варианти ҳам турганди. "Пахтакор" "Навбаҳор"дан фарқли равишда плей-офф да эмас, гуруҳ босқичида ўйнайди. Бунга фикрингиз қандай?

- "Пахтакор"дан таклиф бор эди. Лекин "Навбаҳор" кўпроқ ўзида кўришни хоҳлади. Ўйлайманки, жамоа билан юксак марраларни забт этамиз. 

- "Навбаҳор" мухлислари ҳар бир ўйинда стадионда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Уларга қандай таъриф берасиз?

- Айтганингиздек, улар майдонда яратадиган атмосферанинг ўзи таъриф ҳисобланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика