Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Наманганда ҳакамга қийин News

Наманганда ҳакамга қийин

Турнинг марказий учрашуви стартига оз қолди.

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 47'

Superliga. Round 17

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Finished

Pakhtakor

Hojiakbar Alijonov - 52'

45'
90'
40'  Aleksandr Kasian (Zoran Marusic)
47'  Jamshid Iskandarov
80'  Jamshid Boltaboev
87'  Asadbek Sobirjonov (Mirlan Murzaev)
87'  Jamshid Iskandarov (Azim Akhmedov)
52'  Hojiakbar Alijonov
66'  Azizbek Turgunbaev (Dostonbek Hamdamov)
70'  Ilja Martinovic (Abbosbek Fayzullayev)
76'  Shahzod Azmiddinov
90'  Dragan Ceran (Mukhammadali Urinbayev)

Хато қараш ёки омадли тақвим

Жуда кўп жойларда бу баҳсга нисбатан "Йил ўйини" ибораси ишлатиляпти. Баҳс қайсидир жамоа учун шундай мақомда бўлиши мумкин. Лекин Суперлига тақвимининг айтишича, "Йил ўйини" ҳар қанақасига охирги турда бўлади. 

Ўша куни ким чемпион бўлса ҳам, ҳақиқий "имтиҳон" топшириши керак. Ҳозирча олтин медаллар учун энг яхши имкониятга эга бўлиб турган "Сўғдиёна" "Қизилқум" меҳмони бўлади. Самвел Бабаян Миржалол Қосимов билан тўқнашади. "Насаф" эса грандларни қийнаётган "Олимпик" майдонига сафар қилади. 

Энг қизиғи, бу ўйинларнинг ҳаммаси элитада жон сақлаш учун курашаётган жамоаларнинг соясида қолиб кетиши мумкин. Охирги турда чемпионатимизнинг асосий аутсайдери бўлиб турган "Динамо" "Қўқон-1912"ни қабул қилса, 12 ва 13-ўринларни банд қилган "Нефтчи" ва "Сурхон" ҳам ўзаро тўқнашади.

Бундан ташқари, бугунги беллашув "Ҳафта ўйини" бўлиши ҳам қийин масала. Чунки шу жамоалар ўртасида 2 сентябрь куни ўтадиган кубок чорак финалининг қиймати анча юқорироқ. Бугун ютқазган жамоа ўша куни 12 киши бўлиб ўйнашга ҳаракат қилади.

Ким фаворит?

Агар мусобақа жадвалига қаралса, мезбонларнинг имконияти юқорироқдек кўринади. Аммо унутмаслик керак, "Навбаҳор" охирги 9 ўйинда Тошкент клубини ютолмаган. Бугун наманганликлар ана шу серияни бузиш учун ҳам майдонга чиқишади. 

Бир қарашда кучлар тенгдек кўриняпти. Лекин Драган Черан формада бўлса, кичик устунлик "Пахтакор" томонида.

Ҳакам фактори

Бугунги баҳсда ҳаммадан кўра бош ҳакамга қийинроқ. Чунки унинг қаршисида 2 та жамоа турибди. Исталган қарорга улардан бири 100% эътироз қилади. 

Қўшимчасига, Тошкент клуби мазкур ўйинга ҳакам уларни "чопишига" ишонч билан келяпти. "Пахтакор"нинг баъзи расмийлари Шукуруллаев 50/50 вазиятларда рақибга ён босишига ишонаётган бўлса, кимлардир 1-таймнинг ўзида "шерлар"га қизил карточка кўрсатилишини кутяпти. 



Агар сиз шундай кайфиятда майдонга чиқсангиз, тўп ҳар гал аутга чиққанида рефери сизни "ўлдираётган"дек туюлаверади. Бу футболчиларга салбий таъсир қилиши аниқ. Шунақа тасаввур билан ўйинга тушилса, кўп ҳолларда кимдир қизишиб кетиб, қизил карточкани ўзи тилаб олади.

Шукуруллаевга омад!

Клубларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида ҳам шу ҳакам ишлаган эди. Ўша ўйин атрофида содир бўлган воқеаларни билганим учун Акобирхўжага қойил қолганман. 

У бугун яна бир бор имтиҳондан ўтади. Агар Шукуруллаев яхши ишлаб бировда эътироз қолдирмаса, раҳбариятнинг ишончи янада ортади. Бу дастлаб Ўзбекистон кубоги финалида ишлаш ҳуқуқини тақдим қилиши мумкин. Қўшимчасига, 27 ёшли арбитрда йилнинг энг яхши рефериси бўлиш учун имкониятлар ошиб кетади.

Хуллас, Акобирхўжанинг олдида қийин, аммо фаолиятининг кейинги босқичига яхши таъсир қиладиган имконият турибди. Умид қиламизки, у бундан унумли фойдаланади.

P.s. Бугун стадион хавфсизлиги учун масъул ходимларга ҳам омад тилаб, ҳушёрроқ бўлишни сўраймиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика