Latest news

16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  0 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  8 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади News

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади

Tags :  Навбаҳор
Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжонович Жамалов, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби, “Навбаҳор” фан-клуби, шунингдек, жамоанинг фахрий, ашаддий, садоқатли ҳамда фидойи мухлислари иштирок этишди.

Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни тез кунлар ичида старт оладиган янги – 2021 йилги футбол мавсуми билан табриклаб, бўлажак мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Шавкат Шокиржанович “Навбаҳор” клуби структураси ўзгаришини айтиб, шу кунгача клубда вице-президент лавозимида фаолият олиб борган Отабек Арифович Саматовни клуб президенти этиб тайинлади. Вилоятимиз раҳбари ушбу қарорини Отабек Саматовнинг собиқ футболчи бўлганлиги, футболни теран тушуниши билан изоҳлади.

Шунингдек, шу кунгача “Одил Жуниор” футбол мактабида фаолият юритаётган Акмал Соҳибов ҳам “Навбаҳор” ПФКда иш бошлайдиган бўлди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов шунингдек, “Навбаҳор” клуби учун янги, замонвий автобус харид қилинганлиги ва автобус тез кунлар ичида Наманганга етиб келиши, мухлислар янги мавсумда жамоани муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришлари лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида мухлислар Шавкат Абдураззоқовга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, ўз таклифларини билдиришди.

Вилоятимиз раҳбари мухлисларнинг саволларига жавоб берган ҳолда, таклифларнинг ўрганиб чиқилишини айтиб ўтди.

“Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов янги мавсумда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этиши, мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнггида фахрий мухлислар янги мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлиши, жамоа совриндорлар сафидан ўрин олиши тилаган ҳолда, дуо қилишди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика