Latest news

09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  14 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  11

Надаль Зидан ҳақида: “Ишонаманки, у ҳали қайтади” News

Надаль Зидан ҳақида: “Ишонаманки, у ҳали қайтади”

“Реал” жамоасининг ашаддий ишқибози, теннис бўйича дунёнинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль Зиданнинг қироллик клуби бош мураббийлигидан кетишига изоҳ берди.

“Албатта, бу хабар кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Зидан – ажойиб инсон. У ўз ишининг устаси эди ва жамоамиз билан юксак марраларни забт этди.

У омадли инсон сифатида барчага ўрнак бўла олди. Зидан ҳар қандай вазиятда ҳам оддий ва самимий инсон бўлиб қолди. Футболчилар, клуба ва бошқалар ҳақида ҳеч қачон ёмон гапларни гапирмади. Мен ҳеч қачон уни ҳакамлардан нолиганини эшитмаганман.

Зидан доим хотиржам эди. Матбуот анжуманларида доим кулиб турарди, ҳаттоки керакли натижага эришмаган пайтлардаям... Якунда у Чемпионлар лигасини ютди. Аммо мавсум давомида у қийин даврни бошидан кечирди.

Ўйлайманки, у ҳали қайтади. Унга ҳамма учун ўрнак бўла оладиган феъл атвори, қўлга киритган натижалари учун миннатдорчилик билдираман”, деди Надаль.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика