Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Мюнхенда ҳам, Дортмундда ҳам… News

Мюнхенда ҳам, Дортмундда ҳам…

2000 йил Луиш Фигунинг “Барселона”дан “Реал”га, бир йилдан кейин эса Андреа Пирлонинг “Интер”дан “Милан”га ўтиши ўша вақтнинг энг шов-шувли трансферлари бўлганди.
2013 йилда 37 миллион еврога “Боруссия”дан “Бавария”га ўтган Марио Гётценинг трансферини ҳам шундай шов-шувга қиёслаш мумкин.

Германия терма жамоаси футболчиси Дортмунддан Мюнхенга ёки Мюнхендан Дортмундга ўтган навбатдаги ўйинчи бўлди. Балким бу ўтишларнинг энг ёрқини сифатида етти йил “Бавария” академиясида тайёрланган кейин Юрген Клинсман томонидан яроқсизга чиқарилиб асосий таркибдан четда қолган марказий ҳимоячи Матс Хуммелсни кўрсатишимиз мумкин.

2009 йилнинг ёзида “Боруссия”да бир йиллик ижарадан кейин, у “Боруссия” билан тўлиқ шартнома имзолади. Хуммелс ҳозир 24 ёш бўлишига қарамай нафақат “Боруссия”нинг балки терма жамоасининг ҳам асосий ўйинчиси бўла олди. Ҳимоячи сариқ-қоралар билан икки карра мамлакат чемпиони бўлди, 2012 йилдаги Германия кубоги финалида “Бавария” устидан 5:2 ҳисобида қозонилган ғалабада пенальтидан гол ҳам урган.

1999 йилда Кристиан Нерлингер хам “Бавария”дан “Боруссия”га ўтган. Дортмундда туғилиб Мюнхенда катта бўлган Кристиан маҳаллий гранд билан икки марта бундеслигани ғолиби бўлади. Бир марта Германия кубоги ва 1996 йилда УEФА кубогини ютган. 25 ёшида эса ярим ҳимоячи она шаҳрига қайтган. Шунингдек, Торстен Фрингс ҳам бу иккала жамоада ўйнашга улгурган.

Бу иккала Германия грандлари ўртасидаги ўйинчилар трансфери иккала йўналишда ҳам рўй берган. Германия терма жамоаси ўйинчиси Томас Хелмер 1992 йилги Европа чемпионатидан кейин “Бавария” билан шартнома имзолайди. 1989 йилда эса “Боруссия” билан Германия кубоги голиби бўлади. Мюнхендаги муваффақиятли ўйинларидан кейин уч карра бундеслига чемпиони, бир марта мамлакат ва УEФА кубоги соҳиби болади. Шунингдек у Германия терма жамоасига EВРО-96 ғолиби бўлишига ёрдам беради.

Штефан Ройтер ва Юрген Колер  “Боруссия”да кўзга кўринган фигуралар бўлгунича 1990 йилда “Бавария” билан Германия чемпиони бўлишган. “Ювентус”да ўйнаганларидан кейин Дортмундга ўтганлар. Оттмар Хитцфелд бошчилигида 1996 йилда мамлакат чемпионлигини, 1997 йилда УEФА Чемпионлар Лигасини қўлга киритишган. Кейинчалик 2002 йилда ҳам Германия чемпионлигига эришишган.

Шунингдек, “Бавария” бошқарувидаги Карл-Хайнц Руммениггенинг укаси Михаэл Руммениггени ҳам унутмаслик керак. Михаэл 1988 йилда “Бавария”дан “Боруссия”га ўтгунча уч карра Германия чемпиони бўлади. Янги жамоаси билан эса Германия кубогида ғалаба қозонган.

Тарихда ўйинчилар иккала жамоада ҳам титуллар соҳиби бўлганлигини мисолларда билдингиз. Охирги мавсумда мюнхенликлар бирданига учта соврин эгаси болишди. Гётценинг эса Мюнхенда ҳам муваффақиятлар четлаб ўтмаслигига ишончи комил, ҳар ҳолда у ҳали ёш ва истеъдодли ўйинчи.

bavaria-munchen.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика