МЮга Гакпо трансфери анча арзонга тушади
03 dec 2022 16:25
News
МЮга Гакпо трансфери анча арзонга тушади
"Манчестер Юнайтед" клуби Нидерландия терма жамоаси юлдузи Коди Гакпони харид қилиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
"Қизил иблислар" Қатардаги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатаётган ПСВ ҳужумчиси билан 2028 йилга қадар мўлжалланадиган 6 йиллик шартнома имзолаш ниятида.
Клуб ёш ҳужумчини кутилганидан анча арзонга қўлга киритадиган кўринади. Аслида Гакпо учун бошланғич нарх 45 млн евро бўлиши керак эди. Бироқ Нидерландия клуби молиявий муаммоларни бошдан кечираётгани боис унинг учун камроқ маблағ ҳам етарли бўлиши мумкин. Барчаси 23 ёшли форварднинг ўзига боғлиқ бўлиб қолади. У Эйндховен клуби билан 2026 йилгача кучда бўладиган шартномага эга.
Гакпо бошқа бирор топ-клубнинг таклифини кутиши ёки "Олд Траффорд"га бориб Роналдудан бўшатилган энг муҳим ўйинчи ўрнини эгаллаши мумкин.
Link :
Source : De Telegraaf
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments