Latest news

23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  4 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  3 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8

МЮ – "Кристал Пэлас" баҳси олдидан Мюнхендаги фожиада ҳалок бўлганлар хотираси ёд олинади News

МЮ – "Кристал Пэлас" баҳси олдидан Мюнхендаги фожиада ҳалок бўлганлар хотираси ёд олинади

Бугунги ўйин бошланишидан олдин Эрик тен Ҳаг ва Марк Скиннер Мюнхендаги ҳалокатда вафот этганлар хотирасига "Олд Траффорд"да мотам гулчамбарларини қўяди.

Футболчилар майдонга мотам боғичларида тушади ва ўйиндан олдин бир дақиқалик сукут эълон қилинади.

Шунингдек, бугун "Олд Траффорд"да Мюнхен аэропортидаги фожиа вақтида ҳалок бўлган ёки жароҳатланган футболчилар ва клуб ходимларининг оила аъзолари бўлади.

Стадиондаги байроқлар пастга туширилади ва жамоалар майдонга чиқиб келаётганда "The Flowers of Manchester" қўшиғи янграйди. Трибунадаги мухлислар "Басби болалари" ва "We’ll never die" ("Биз ҳеч қачон ўлмаймиз") ибораси акс этган анъанавий баннерни очиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхендаги авиаҳалокат 1958 йил 6 февралда рўй берган. Унда 23 киши вафот этиб, 19 киши жабрланган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика