Latest news

19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  1 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  10 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1

МЮ йирик ҳисобда ғалаба қозонди News

МЮ йирик ҳисобда ғалаба қозонди

АПЛ 32-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Астон Вилла" учрашувини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
"Манчестер Юнайтед" - "Астон Вилла" 4:1
Голлар: Руний 20, 45 (пен.), Мата 57, Чичарито 90+1 - Вествуд 13
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Рафаэл, Жонс, Видич, Бютнер, Янг, Феллаини, Флетчер, Кагава, Мата, Руний
Заҳирадагилар: Амос, Гиггз, Чичарито, Керрик, Нани, Уэлбек, Янузай
"Астон Вилла": Гузан, Бакуна, Влаар, Кларк, Бертранд, Вествуд, Делф, Олбрайтон, Вайман, Бентеке, Агбонлахор
Заҳирадагилар: Стеер, Салла, Ҳолт, Тонев, Беннет, Робинсон, Лоутон.
Огоҳлантиришлар: Рафаэл 12, Бютнер 16 - Бакуна 44, Бертран 64, Кларк 88, Лоутон 90+3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

МЮ йирик ғалабани қўлга киритди.
Учрашув ўз ниҳоясига етди.
90+3'. Лоутонга сариқ.
Заҳирадан тушганларнинг голи десак ҳам бўлади. Янузай чап қанотдан пас оширди, Чичарито эса ортиқча қийинчиликсиз уни дарвоза тўрига кузатиб қўйди.
90+1'. Гооол. Чичарито. 4:1.
88'. Тезкор қарши ҳужумни бошлаётган Феллайнини йиқитгани учун Кларк огоҳлантирилди.
87'. МЮ футболчилари тўпни назорат қилишмоқда, мақсад - рақибга имкон бермаслик.
85'. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Тоневнинг зарбасига озгина аниқлик етишмали.
80'. Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужумлари самарасиз ниҳоясига етди.
78'. Бентекеда навбатдаги имконият, бу сафар ҳам муваффақиятсиз.
77'. Кетма-кет икки вазиятда Видич ва Бентеке ўртасидаги ҳаводаги курашда МЮ сардори устунлик қилди.
75'. Бугунги учрашувда дубл қайд этган Уейн Руний ўрнига майдонга Чичарито туширилди.
71'. Руний рақиб жарима майдонида жуда қулай имкониятга эга бўлди. Унинг зарбасини Гузан қайтариб қолди.
71'. Агбонлахор ўрнига Тонев тушди.
70'. Янузай чап қанот бўйлаб учта рақибни ортда қолдирди ва зарба берди. Гузан ўз ўрнида.
68'. Рунийнинг биринчи голига ҳаммуаллифлик қилган Кагава ўрнига майдонга Аднан Янузай туширилди.
67'. Бентеке Видич билан курашда йиқилиб тушди, ҳеч қандай пенальти йўқ.
64'. Райан Бертран огоҳлантирилди.
Бу гол Хуан Матанинг "манкунианликлар" сафидаги дастлабки голи.
Аввалига Феллайни зарба берди, лекин тўп ҳимоячилардан бирига тегиб марказ томон силжиди. Уни Мата ўнг оёқда дарвозага жойлаб қўйди.
57'. 3:1. Мата.
54'. Бентеке Олбрайтон томонидан ҳаводан узатиб берилган тўпни Де Хеа дарвозасига кирита олмади. Бентекеда охирги 5 дақиқа ичида иккита қулай вазият юзага келди.
У зарба беришда техник хатога йўл қўйди, иккинчи зарбага эса Керрик имкон бермади.
49'. Бентеке жуда ҳам қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Биринчи бўлимда сариқ карточка олган Рафаэл ўрнига Керрик туширилди.
Иккинчи бўлимни ҳам бошлаб юборишди.


Матага нисбатан Бакуна томонидан ишлатилган қўполлик

Руний АПЛнинг барча даврлардаги тўпурарлари рўйхатида тўртинчи ўринга чиқиб олди. Унинг ҳисобида энди 171 та гол бор. Рўйхатни Алан Ширер 260 голи билан бошқариб турибди.


САФ одатдагидек МЮнинг ҳар бир учрашувини бевосита майдондан кузатиб бормоқда.

Мартин Аткинсон ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф этди.
11 метрликни Хуан Мата ишлади, унга нисбатан қўполлик ишлатган Бакунага сариқ карточка ҳам кўрсатилди.
Гооооол. Руний Гузанга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
45'. Руний тўп ёнида.
44'. Пенальти.
41'. МЮ кетма-кет иккита хавфли вазиятни юзага келтирди. Кагава ва Рунийга якун етишмади.


Бютнер ва Кларк тўп учун курашда.

33'. Мата ҳаволатиб тўпни узатди, тўпга Кагавадан олдин ҳимоячи "калла қўйди".
27'. Руний чап қанотдан жаримани амалга оширди. Тўп ҳимоячидан чиқиб кетди, бош ҳакам эса эркин зарбани кўрсатди.
26'. Ҳисоб тенглашгач, ўйин меҳмонлар дарвозаси атрофига кўчди.
Маълумот учун, "Вилла" Руний учун энг қулай жамоалардан ьири ҳисобланади. "Шрек" фаолияти давомида бирмингемликлар дарвозасига 11 та тўп киритган эди. Ҳозиргиси унинг "Астон Вилла" дарвозасига киритган 12 голи бўлди.
Руний боши билан зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди. Унга тўпни Кагава узатиб берган эди.
20'. Гоооооооол. Руний - 1:1.



17'. Янг қанотдан тўпни узатди, тўпга эса Рунийдан аввал меҳмонлар дарвозабони Гузан етиб келди.
16'. Энди Бютнер сариқ олди.
МЮ футболсиларининг майдон марказида тўпни рақибга олдириб қўйишлари охир-оқибат голга олиб келди.
13'. Ҳисоб очилди. "Вилла" аъзоси Вествуд жарима зарбасини голга айлантирди.



12'. Рафаэл Агбонлахорга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан сийланди.
9'. Матанинг жарима зарбасидан узатган тўпи самарасиз.
8'. Меҳмонлар чап қанотдан жарима зарбасини ижро этишди. Омадсиз тўп узатилиши.
Ҳозирча жамоалар ҳотиржамлик билан позицион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Трансляция режиссёрлари "Boss"(САФ)ни учрашув бошидаёқ кўрсатиб ўтишди.
Учрашув бошланди. Кетдик.

Энди эса жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Бугунги учрашувнинг энг асосий кадри ҳам майдонга чиқиб келди - Давид Мойес.

Жамоалар майдонга олиб чиқувчи йўлакчада туришибди.

АПЛнинг бу йилги мавсумида МЮ ўз уйидаги 6та ўйинни бой берди. Бу сўнгги 3 йил мобайнида уйда учралган мағлубиятлар сонидан ҳам кўпдир.

Жамоалар учун ушбу бахс ўзаро 182-ўйин бўлади. Ўзаро учрашувлардаги ғалабалар сони бўйича катта устунлик МЮ томонда - 94-49. Жамоаларнинг барча турнирлардаги сўнгги 34 та бахсида бирмиргемликлар фақатгина бир маротаба ғалаба қозонишган. Лекин, "Қизил иблислар"нинг бу мавсумда кўплаб антирекордларни янгилаётганини инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги МЮ учун ҳар бир учрашув ҳавотирли туюлади.

Бугун "Орзулар театри"да навбатдаги спектакл намойиш этилади.



- Учрашув соат 17:45да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика