МЮ Беллингем учун курашдан чиқиб кетди
06 dec 2022 15:43
News
МЮ Беллингем учун курашдан чиқиб кетди
"Манчестер Юнайтед" Жуд Беллингемни қўлга киритиш фикридан воз кечган кўринади.
"Боруссия" Дортмунд ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун навбатда "Ливерпуль" пешқадамлик қилаётгани боис "қизил иблислар" ушбу рақобатдан чиқишни афзал кўришди.
19 ёшли футболчи катта эҳтимол билан Мерсисайд клубига йўл олади. Бундеслига клуби ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмас, фақатгина улар талаб қилаётган 150 млн еврони тўлаб қўйишса бўлди.
Жуд Беллингем Қатардаги мундиалда "уч шерлар" либосида терма жамоасининг барча 4 ўйинида муносиб иштирок этди ва 1 та гол уриб, 1 та ассист қайд этди. Жуд терманинг бошқа етакчилари қаторида мусобақанинг чорак финал босқичида Франция тўсиғидан ўтишда жамоасига ёрдам беришга уриниб кўради.
Link :
Source : Sky Sports Germany
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments