МЮ "Бавария" ҳимоячисини қўлга киритиш ниятида
27 may 2019 23:25
News
МЮ "Бавария" ҳимоячисини қўлга киритиш ниятида
«Манчестер Юнайтед» клуби марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида футболчи излашда давом этмоқда.
Manchester Evening News'нинг маълум қилишича, «қизил иблислар» эътиборини «Бавария» аъзоси Жером Боатенг тортган.
Аввалроқ, Боатенг мюнхенликлар томонидан уни қаноатлантирадиган шартнома таклиф қилинмаса, шу ёзда клубдан кетиши мумкинлиги айтилганди.
У жорий ушбу мавсум «қизиллар» сафида 20та ўйин ўтказиб, 2та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.
Link :
Source : Manchester Evening News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments