МЮ Араухога йилига 10 млн евро маош таклиф қилди
08 feb 2022 23:25
News
МЮ Араухога йилига 10 млн евро маош таклиф қилди
Инглиз клуби футболчи учун жуда катта маош тўлашга тайёр.
"Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухога Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. El Chiringuito канали журналисти Дарио Монтеро буни маълум қилди.
Манбанинг билдиришича, МЮ футболчи учун йилига 10 млн евро маош тўлашга тайёр. Бундан аввал, ҳимоячи учун курашга "Ман Сити" ва "Челси" қўшилгани маълум бўлганди.
Ҳозирда Араухонинг "Барселона"даги йиллик маоши бир миллион долларга ҳам етиб бормайди. Футболчининг амалдаги шартномаси эса 2023 йилнинг ёзида ўз якунига етади. "Барселона" айни дамда Араухо билан янги битим имзолашни жиддий мақсад қилган.
Link :
Source : El Chiringuito
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments