МЮ 75 млн. евро эвазига "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олмоқчи
24 may 2018 13:55
News
МЮ 75 млн. евро эвазига "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Аввалига трансфер 55 млн. фунтга амалга ошиши тахмин қилинган эди, бироқ "шпорлар" раиси Даниэл Леви футболчи сотувидан камида 75 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Шартномаси 2020 йилда якунланадиган Алдервейрелд "Тоттенхэм" билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти.
Агар бельгиялик шартномасини узайтирмаса, келаси йил 25 млн. фунт эвазига клубни тарк этиши мумкин - шартномада шундай банд мавжуд.
Шу сабабдан "Тоттенхэм" шу ёзда Алдервейрелдни каттароқ маблағга сотмоқчи.
Олдинроқ, Алдервейрелд - "Манчестер Юнайтед"нинг асосий трансфер мақсади эканлиги хабар қилинган эди.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments