Мьянма футбол федерацияси жаримага тортилди
20 oct 2014 16:30
News
Мьянма футбол федерацияси жаримага тортилди
ОФК тартиб-интизом қўмитаси Мьянма футбол федерациясига нисбатан молиявий жазо қўллади.
Бунга сабаб шуки, яхши биласиз, ҳозир Мьянмада ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган Мьянма - БАА баҳсида мезбон жамоа мухлислари ўзларини хулқий жиҳатдан ёмон тутишгани боис ушбу мамлакат футбол федерациясига 24 минг АҚШ доллари мидорида жарима солинди. Мьянма ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққанидан хурсандчилигини яшира олмаган мухлислар майдонга тушиб кетишган.
Бундан ташқари, ОФК томонидан Мьянма олдига қатъий талаб қўйилди, яъни бу терма жамоа мусобақадаги кейинги ўйинини томошабинларсиз ўтказади. Агар Мьянма ярим финалда Қатарни мағлуб этиб, финалга чиқадиган бўлса, финал беллашуви ҳам мухлисларсиз ўтади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments