Latest news

00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  47 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  13 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2

Музаффар Музаффаров: "Янада ўсишим учун “Нефтчи” жамоасини танладим" News

Музаффар Музаффаров: "Янада ўсишим учун “Нефтчи” жамоасини танладим"

Футболчилар оиласида дунёга келган Музаффар Музаффаров Тошкентнинг “Пахтакор” академиясида футбол сир-асрорларини ўрганган.

Фарғонанинг “Нефтчи” ўринбосарларида ҳаракат қилган Музаффаров жорий мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олди. Икки йил ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчи йил бошида туғилиб ўсга шаҳрига қайтиб борди. Музаффар айни дамда “Нефтчи” клуби билан янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда. Биз Музаффар Музаффаров билан боғланиб ундан фаолияти борасида интервью олдик.

-   Жорий йил Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепдингиз. Ушбу клуб билан шартномангиз якунига етди. Жамоада қолишни ўзингиз истамадингизми ёки раҳбариятми?
-   Кўпчилик билса керак, “Сўғдиёна” клуби билан бир йиллик келишувга эришгандим. Клуб билан шартномам якунига етгач, янада ўсишим учун бошқа жамоада ўйнашни истадим. Фарғонанинг “Нефтчи” клубига мени Рустам Абдуллаев ва Андрей Фёдоров таклиф қилди. Фёдоровни кўпчилик яхши билади УЕФАнинг ПРО лицензиясига эга. Ушбу мураббий қўл остида биринчи маротаба ишлашим. Янада ўсишим учун “Нефтчи” жамоасини танладим. Бу мутахассис машғулотларда биздан нимани истаётганини кўрсатиб беришга ҳаракат қиляпмиз. “Нефтчи”га келишимдан олдин бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор эди.


-   “Сўғдиёна” жамоаси сизга янги шартнома таклиф қилмадими, ушбу жамоада нима учун қолмадингиз, ёки клубда қандайдир муаммо бормиди?
-   “Сўғдиёна” клуби раҳбариятлари жамоада қолишимни исташди. Боя айтганимдек ўсишни истадим, шунинг учун ҳам “Нефтчи” жамоасига кўчиб ўтдим. “Сўғдиёна” клубида барча шарт-шароитлар яхши эди. Ушбу клубда катта ўсишга эришдим. Энди барча клубларда ўзига яраша муаммолар бўлади. Ушбу клубда мени барча нарса қониқтирган. Бош мураббий Даврон Файзиев туфайли шу даражага эришдим. Фаолиятимда ушбу клубда тўп тепганимдан ҳеч қачон нолимайман. Фаолиятим сўнггигача “Сўғдиёна” клубини ёдимдан чиқармайман. Даврон ака Файзиевдан миннатдорман. Олий  лигада ўз ўрнимни топишимга ушбу мураббийнинг хиссаси бор. Менга берган ўгитларини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Даврон ака ўз вақтида яхши футболчи бўлган. Мураббийлик фаолиятида ҳам худди шундай давом этмоқда. Кўпчилик билади, чемпионатда етакчи жамоаларга қарши яхши натижаларга эришдик.

-   Жорий йилги чемпионат сиз учун қандай ўтди?
-   Ўтган йилги мавсум мен учун яхши ўтди десам муболаға бўлмайди. Чунки ўтган йили олий лигадаги иккинчи мавсумимни ўтказдим. Мени фикримча ўтган йили кўпроқ ўсишга эришдим, деб ўйлайман. Бошқаларга биланганми йўқми билмайман, шахсан ўзим катта ўсишга эришганимни ҳис қилдим. Чемпионатда осон ўйинди ўзи бўлмайди, шунинг учун ҳам барча учрашувларга бир хилда тайёргарлик кўраман. Бир сўз билан айтганда мен учун ўтган йилги мавсум ижобий ўтди. 2015 йили бироз омадсиз иштирок этиб ўтиш баҳсида биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоасини мағлубиятга учратиб элитада қолгандик. 2016 йилги мавсум биз учун яхши бўлди деб ўйлайман. Олдимизга қўйилган вазифани уддаладик.

-   “Сўғдиёна”га яна қайтишни истармидингиз?
-   Буни ҳаёт кўрсатади. Балки вақти келиб қайтишим ҳам мумкин, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча мақсадим фақат олдинга қараб интилиш.

-   Кўпчилик мухлислар сизни “Мурод Исмоиловни фарзанди, отаси орқали футболда юрипти”, дейишади. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?
-   Оддий мисол, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида ўйнашимга дадам ҳеч қандай ёрдам бермаган. Ўзимнинг кучим билан ушбу клубда бир йил фаолият юритдим. Буни барча кўрди. Шу даражага етишгунимча дадам фақат ўз маслахатлари билан ёрдам берган. Лекин барибир қачондир клубдан кетиш керак бўлади. “Сўғдиёна” мен учун ҳар доим яхши жамоа бўлиб қолади.


-   Фаолиятингиз борасида кўпроқ ким билан маслаҳатлашасиз?
-   Кўпроқ дадам билан маслаҳатлашаман. Лекин барибир сўнгги қарорни ўзим қабул қиламан.

-   Шу даражага етишгунча қийинчилик кўргамисиз?
-   Албатта, 3-синфда “Пахтакор” академиясига қабул қилинганимда Тошкентда бир ўзим истиқомат қилганман. Ота-онамда узоқда бир ўзим яшаганман. Ёшлигимда ўзимга яраша муаммолар бўлган.  Кейинчалик онам Тошкентга келган ва онам билан бирга Тошкентда истиқомат қилганман. Кейинчалик Чилонзорда “Пахтакор” академиясига қарашли футбол баъзасига кўчиб ўтганман. Дадам футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг орада бироз узилиш бўлган. Дадам мураббийлик фаолиятини бошлагунга қадар оиламиз бироз қийинчилик шароитини кўрган. Шу даражага етгунимча “Пахтакор” академиясида 6-7 йил фаолият олиб бордим. Ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнадим. Биринчи лигада “Имкон-Олтиариқ” жамоасида ҳам тўп тепдим. Шундан сўнг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарларида ўйнадим. Шундан сўнг “Сўғдиёна” клубидаолий лигадаги фаолиятимни бошладим. Осонликча шу даражага эришганим йўқ.

-   Фаолиятингиз якунланганидан сўнг дадангизга ўхшаб мураббий бўлишни истайсизми?
-   Фаолиятим якунланганидан сўнг мураббий бўлиш ниятим йўқ. Уйда 2та мураббий бор ўшаларни ўзи етади.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика