Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  8 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Музаффар Музаффаров: "Менга Испанияда шартнома таклиф қилишганди" News

Музаффар Музаффаров: "Менга Испанияда шартнома таклиф қилишганди"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор кучли ва яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириб олди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган қўқонликлар ўтган мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Музаффар Музаффаров ҳисобига ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Биз эса яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан юзландик. 

"Металлург"дан кетмоқчи эмасдим. Ўтган йили Тошкент клубларидан ҳам таклифлар бўлди. Хорижга йўл олишим ҳам мумкин эди. Лекин, Андрей Шипилов билан гаплашиб жамоада қолишга қарор қилдим. Туркиядаги йиғин давомида оёғимни синдириб олдим. Клуб раҳбарларига рахмат. Ўша ерда жаррохлик амалиётини ўтказдим. Баъзи бир оилавий муаммолар сабаб Фарғонага қайтишга қарор қилдим. Натижада "Қўқон-1912" билан шартнома имзоладим. Аҳил ва иноқ жамоа сафига қўшилдим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам аввал ишлаганман. 2018 йил АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққандик. 

Кубокдами ёки Суперлигадами бизга фарқи йўқ. Вазифамиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва ўз мақсадимиз сари олдинга интилиш.

Вадим Абрамов қўл остида "Нефтчи"да ўсишга эришдим деб бемалол айта оламан. Кўп нарсаларни ўргандим. Шахсан менга Абрамовнинг ҳужумкор услуби ёқади.

2009 йил "Пахтакор" билан Испанияга мусобақага борганмиз. У ердагилар "Пахтакор"га таклиф билан чиқишди. Режа бўйича икки ой Мадридда кўрикда бўлишим керак эди. Улар эса биз билан яна қоласан деб олти ойга чўздиришган. Менга шартнома ҳам таклиф қилишганди. Фақат битта муаммо бор эди. Ҳали паспорт олмагандим. Паспорт олганингдан кейин яна келасан дейишган. Орада икки йил ўтди. Жароҳат олганимдан кейин қайтиб бормадим",- дейди Музаффаров.

Тўлиқ батафсил интервьюни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика