Музаффар Музаффаров: "Бу мавсум 10та гол урмоқчиман"
31 mar 2016 11:27
News
Музаффар Музаффаров: "Бу мавсум 10та гол урмоқчиман"
- Музаффар, "Навбаҳор" билан ўйин олдидан фикрларингиз билан бўлишсангиз?
- Шу кунгача жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз руҳан ва жисмонан ўйинга тайёр. Бизни қийин ўйин кутмоқда. Аммо мақсадимиз битта - Ғалаба. "Навбаҳор" бизга доимо муносиб рақиб бўлиб келган. Майдонга биз ютуқ учун, ғалаба учун ва очко учун тушамиз.
- Маълумки "Суғдиёна"да таркиб борасида анча ўзгартиришлар киритилган. Ўйин давомида ким билан кўпроқ комбинациялар яратасиз? Умуман ким билан кўпроқ ишлайсиз?
- Бу йилги таркиб ўтган йилгидан анча кучли. Майдонда эса кўпроқ Сардор Собирхўжаев ва Санжар Рашидов билан ишлайман.
- Музаффар Музаффаров янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Авваламбор мухлислар ишончини оқлаш. Ўтган мавсумда 4та гол киритган эдим. Бу йил 10та гол уришни ўз олдимга мақсад қилиб қуйдим.
Дилдора Холбаева
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments