Latest news

03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  24 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  27 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  46 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  21

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман" News

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман"

"Шўртан - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

"Нима дейишга ҳайронман. Шокдаман. Кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотдик. "Насаф" билан ўйин охирида иккита гол ўтказдик, "Андижон"да вазиятлардан гол ура олмадик, бугун ҳам 90+5-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Жамоанинг руҳий ҳолати юқори даражада эмас деб ўйлайман. "Олмалиқ" жамоаси яхши шаклланган. Уларга қарши муносиб ўйнадик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади", - дейди Мухтор Қурбонов.

"Таркибимиздаги кўп йигитлар асосан ўртамиёна жамоаларда ўйнашган. Шу боис сўнгги дақиқаларда шогирдларим концентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Рақиб 10 нафар футболчи бўлиб ўйнаётганди, шунчаки тўпни ўзимизда ушлаб туриш керак эди. Буни ҳам эплай олмадик".

"Ҳимоямизда муаммо борлиги тўғри. Бу чизиққа легионер Дарко Станоевични олиб келганмиз. Қолганлар ўртамиёна ўйинчилар. Ҳимояда пала партишлик бўлмоқда. Бунинг устида иш олиб бораяпмиз".

"Жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит яхши. Молиявий ҳолат ҳам жойида, ҳомийларимиз доим бизга эътибор қаратаяпмиз".

"Асрор Алиқуловда кичик жароҳат бор. У яқинда даволанди. Унинг тажрибасига таянамиз, фақат тўла тузалиб олишини кутамиз". 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика