Latest news

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

Мухтор Қурбонов: “Голдан кейин ўйнимиз чиқмади” News

Мухтор Қурбонов: “Голдан кейин ўйнимиз чиқмади”

“Насаф”-“Шўртан”(3:1) учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

-Бугунги ўйинга бошқача тайёргарлик кўргандик. Афсуски, жамоалар ўртасидаги олдинга қўйилган мақсад бўйича фарқ борлиги кўриниб қолди. Гол урган бўлсак-да, кейинчалик футболчиларни танимай қолдим. Ўйинни ташлаб қўйишди.
 
 -Иккинчи даврада ўйинларингиз кучайгандек. Қандай эришдингиз?
 
-Биринчи даврадаги мағлубиятлар сабабини ўрганиб чиқдик ва маълум бўлдики, жисмоний тайёргарлик сусайганлигини англадик. Тактика бўйича ҳам кўпроқ ишладик ва ўсиш пайдо бўлди. Биринчи даврадаги хатолар бўлмаганда 5-6 ўринлар учун ҳам курашиб кўрардик.
 
-Биринчи даврада “Шўртан” жиддий қаршилик кўрсатганди, бугун аксинча?
 
-Бугун жамоамизни танимадим. “Насаф”дан ҳам кучли ўйин кутгандим. Ўйин темпи ҳам пас бўлди. Биз гол урганимиздан кейин “касаллик”ми билмадим, футболчилар ўйинни ташлаб қўяди. Бу камчиликни бартараф этиш устида ишлаяпмиз.
 
-Ғузордаги ўйинларни кечроқ бошлашни иложи йўқми?
 
-Биз ўзаро келишган ҳолда илгарироқ қўямиз. Рақиб жамоа транспорти бўйича муаммо бўлмаслиги учун илгарироқ бошлаймиз. Ўйинларни кечроқ ўтказиш бўйича ҳам имкониятимиз бор.
 
-Ўзбекистон кубоги финалида кимлар ўйнайди? Мутахассис сифатида фикрингизни билдирсангиз
 
-Абрамов кубок финали учун курашни тўхтатмаган. Аммо, менимча, финалга “Насаф” чиқса керак. Имкониятлар 70/30деб баҳолаган бўлардим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика