Latest news

19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  10 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  5 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4

Мухтор Қурбонов: "Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди" News

Мухтор Қурбонов: "Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди"

Ўз олдига яна кучлилар сафига чиқишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган "Шўртан" ушбу вазифани деярли 60-70 фоизга уддалаб бўлди.
Сабаби биринчи босқичда умуман мағлубиятга учрамаган ғузорликлар ғарб минтақасида етакчилик қилиш билан бирга, рақибларини кўп бор йирик ҳисобларда мағлубиятга учрата олди. Бу эса жамоанинг элитага чиқиш имкониятини бирмунча ошириб юборди. 22 июлдан йиғинни бошлаган "Шўртан" иккинчи босқичга ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқчи. Бу ҳақда бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, айтиб ўтди.

- Мухтор ака, бошқарувингиздаги "Шўртан" биринчи босқични аъло даражада якунлади. Бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган жамоа табиийки ўз-ўзидан турнир жадвалида карвонбошчликни ўз қўлига олди. Айтингчи биринчи босқичдаги иштирокинглардан шахсан ўзингизни ҳам кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, биринчи босқич режа асосида ўтди. Биз ўйлаган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Лекин бу билан камчиликларимиз йўқ дея олмайман. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Давралар оралиғида ушбу муаммоларни бартараф этишга уринамиз.

- Жамоангизни мағлубиятсиз ўтказган биринчи давраси нима билан боғлиқ? "Шўртан" ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки унинг рақиблари кучсизми?
- Биласизми, бунга икки хил манода қараш мумкин. "Ғарб" минтақасидаги жамоаларни камситиб, уларни чиндан ҳам кучсиз деб бўлмайди. Эътибор берган бўлсангиз, ўз майдонимиздаги учрашувларда йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлди. Сафарда эса аксинча гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бунга жуда қийин эришдик. Сабаби шуки, майдонларнинг холати ўзимизнинг майдонимиз сингари сифати зўр эмас. Ғузорда футбол ўйнаш учун майдоннинг холатини идеал кўришга келтиришган. Бунинг учун маъмуриятга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шунинг учун ҳам уй баҳсларимизда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этмоқдамиз. Сафардаги учрашувларда эса кўпроқ бу нарса бизга муаммо туғдирмоқда. Қолаверса тан олиш керак, "Шўртан"нинг таркиби бошқаларга нисбатан кучли. Мавсум бошида биринчи лига савиясида тажрибали бўлган ўйинчилар билан таркибни кучайтиргандик.

- Нима деб ўйлайсиз, иккинчи даврада ҳам "Шўртан" ўзини кўрсата оладими?
- Энди кучли жамоалар сараланиб, жиддий кураш кечиши аниқ. Олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун бор кучни ишга соламиз. Иккинчи босқичда бизга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган жамоалар кўп. Буни ҳозир яхши тушуниб турибман. Ўз навбатида биз ҳам давралар оралиғида тайёргарликни янада кучайтирамиз.

- Иккинчи босқич арафасида қайси чизиқларни қўшимча футболчи жалб этишни режалаштиргансиз?
- Агар имкони бўлса, ҳужум чизиғидаги рақобатни янада кучайтиришимиз керак. Шунингдек марказий ярим ҳимояда ўйинни ўз қўлига ола биладиган етакчи ўйинчига мухтожмиз. Бироқ ҳозир бундай футболчилар йўқ.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика