Latest news

10:28“Бавария“ рози бўлди  0 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  26 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45

Мухтор Қурбонов: "Андижонга ғалаба қозониш мақсадида келгандик" News

Мухтор Қурбонов: "Андижонга ғалаба қозониш мақсадида келгандик"

"Андижон" ва "Шўртан" (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов иштирок этди.
- Бугун томошабоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа ҳам очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Гол уришимиз учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо бу имкониятлардан фойдалана олмадик. Натижада учрашув жанговор дуранг билан якунланди. Гарчи сафарда дурангга эришган бўлсак-да, натижадан қониққаним йўқ. Боиси Андижонга ғалаба қозониш мақсадида келгандик.

Афсуски, юта олмадик. Ўйиндан қайсидир маънода қониқиш ҳосил қилган бўлсам-да, вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ранжитди. Сўнгги пайтларда голли вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. “Насаф” ва ундан аввал “Пахтакор” билан бўлган учрашувларда ҳам гол уришимиз учун имкониятлар бўлди. Бир тарафдан, жамоамизда ҳар бир ўйинда голли вазиятлар бўлаётгани мени хурсанд қилмоқда.

 -Таран бугун кўп югургани боис чарчаб қолганини сездим. Ҳар бир мураббий ўйинда янги кучларни тушириб бурилиш ясагиси келади. Мен ҳам Клишинни майдонга тушириб ўйинни кучайтиришни ўйлагандик. Чунки Виктор ўтган турда “Насаф” билан ўйинда яхши ҳаракат қилганди. Шу сабабли Таранни Клишинга алмаштиргандим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика