Муҳсин Низомиддинов: "Бешта юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмадик"
25 sep 2023 20:49
News
Муҳсин Низомиддинов: "Бешта юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмадик"
Муҳсин Низомиддинов: "Қийин ўйин бўлишини билардик. "Арал" яхши жамоа. Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Бугунги учрашув 1:0га муносиб баҳс бўлмади, чунки 90 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик, мақсадимизга етдик. Бешта юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмадик, ҳаммасидан фойдаланганимизда баҳс бошқача кечарди, асабийлашишлар бўлмасди".
- "Қўқон-1912" мавсум охиридаги 4та финалдан биттасида ғалабага эришди. 1:0дан сўнг мухлислар тикан устида ўтиргандек бўлишди, иккинчи голни уриш керак эди...
- Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нормал ҳолат бу. 1:0гаям, 10:0гаям 3 очко берилади. Бу омадга, футболчининг ҳозирги ҳолатига ҳам боғлиқ. Футболчиларимиз имконияти борича ҳаракат қилишмоқда. Улар билан бироз ишласак, йигитларимиз янада сифатли футболчиларга айланишади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments