Latest news

14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  1 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  1 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади" News

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади"

Давралар оралиғида ПРО-Лига "В" гуруҳи иштирокчиси "Ёзёвон" жамоасидан "А" гуруҳи иштирокчиси "Норин" жамоасига кўчиб ўтган дарвозабон Муҳриддин Ахмедов сайтимизга интервью берди.

- Салом Муҳриддин! Янги жамоага мослашиб олдингизми?

- Ассалому алайкум! Раҳмат, ўрганиб қолдим. Умуман олганда "Норин" жамоасида илгари ҳам ўйнаганман, шу боис жамоага тезда киришиб кетдим.

- Давралар оралиғида жамоангизни ўзгартиришингизга нима сабаб бўлди?


- Ҳа, давралар оралиғида "Норин" жамоасидан Рустам Дўрмонов менга қўнғироқ қилиб, қизиқарли таклиф билдирди. Шунингдек, Про-лига "А" гуруҳида  ўзимни синаб кўриш истаги туғилган эди. Чунки, "А" гуруҳида кучли жамоалар билан ўйнаш имконияти бор.

- Сизга Суперлига жамоаларидан таклиф тушмадими?


- Қишда Суперлига жамоаси иштирокчиси "Қўқон-1912" клуби йиғинида иштирок этдим. Илгари бу жамоада ўйнаганман, маълум бир сабабларга кўра, жамоадан кетгандим. Шундан бери аввалги "Биринчи лига" ва ҳозирги "Про-лига" жамоаларида ўйнаяпман. Қишда "Қўқон-1912" жамоаси йиғинида иштирок этганимда тўғриси менга имкон берилмади, дарвозага қўйиб, синовдан ўтказишмади. Мен ўзи қўқонликман, агар "Қўқон 1912" жамоасида ўйнаганимда менга қулай бўларди. Мени нима учун бу чақиришмаганини, йиғин вақтида синаб кўрмаганини тушунолмадим. Футболда ишонч муҳим нарса, мен ўзимга ишонаман, "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб кета оламан.

Нима ҳам дердим, бу тақдир. Айни дамда "Норин" жамоасида ҳамма шароитлар мени қониқтиради. "Ёзёвон" жамоасига ҳам меҳрим баланд, жамоа мухлисларини доим ёдимда сақлайман.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика