Latest news

03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  171 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  2 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  10 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  6 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  0 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  5 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  19 22:27Европа лигаси. "Галатасарой" ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди, украинлардан ажойиб камбэк!  3 21:32Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида ғалаба қозонди  1 21:23Эрон чемпионати. "Персеполис" бир киши кам бўлиб қолган "Зобаҳан"ни енга олмади, Ўрунов жароҳат олди  12 20:58Мусиала "Барселона"га йўл олиши мумкин  11 20:35Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  3

Мухлисларга сўз берган Зайниддин Тожиев News

Мухлисларга сўз берган Зайниддин Тожиев

Футболчилар 35 ёшдан кейин фаолиятларини якунлаш ҳақида ўйлай бошлайди.
Айниқса, ҳужумчилар бундай ёшда бутсаларини михга илиб бўлишади. Бироқ 35дан кейин ҳам иккинчи ёшлигини ўтказаётган футболчилар йўқ эмас. Бу борада таниқли ҳужумчи Зайниддин Тожиевни алоҳида тилга олиш жоиз. Чунки 37 ёшга қараб кетаётган бўлишига қарамай, Тожиевларнинг тўнғичи футбол ўйнашдан чарчагани йўқ.

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси мавсумлар оралиғида кўп трансферларни амалга оширгани йўқ. Жамоа кўзга кўринарли футболчилардан фақат уч нафарини қўлга киритди. Айниқса, чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолганда Асрор Алиқулов билан Зайниддин Тожиев самарқандликлар таркибида пайдо бўлишди. Равшан Ҳайдаров футбол ёшидан ўтаётган бу футболчиларни олиб нима қиларди, деган мухлислар ҳам бўлгандир. Бунга жавобан мавсум олди таништирув маросимида Зайниддин Тожиев «Кўпчилик менга ишонмай қараётган бўлиши мумкин, аммо мен самарқандлик мухлисларга «Динамо»даги голларим билан барчанинг ишончини оқлашга сўз бераман», - деганди футболчи. Бу шунчаки баландпарвоз сўзлар эмасди.

УЧ ЎЙИНДА ИККИ БОР ЭНГ ЯХШИ

Зайниддин Тожиев ва Асрор Алиқуловларнинг бой тажрибаси мавсум стартидаёқ фойда келтиришни бошлади. Дастлаб, 2-турда «Металлург» устидан қозонилган ғалабали ўйинда энг яхши футболчи дея топилган Зайниддин Тожиев, 3-турда Зоминдаги учрашувда ҳам шу номга лойиқ топилди. “Динамо” Жиззахга сафар қилиб, “Сўғдиёна” жамоаси устидан ишончли ғалабага эришганида чиндан ҳам Тожиев «Сўғдиёна» ҳимоясига тинчлик бергани йўқ. Мана шу учрашувда самарқандликларнинг учинчи голига Тожиев муаллифлик қилиш билан яна бир голга ҳаммуаллифлик қилди. Айниқса, учинчи голидан кейин Зоминдаги ўйинда жамоани қўллаб-қувватлаб турган самарқандлик ишқибозлар олдига югуриб келиб, формасидаги клуб рамзини ўпиб, ардоқлагани эътиборга молик ҳолатдир.

«ФАХРИЙ» ҲУЖУМЧИ

Бу билан Зайниддин жорий мавсумда чемпионатда гол урган энг фахрий ҳужумчи сифатида қайд этилди. Бундан ташқари, Тожиевларнинг каттаси ўзи учун яна бир ёқимли анъанани ҳам давом эттирди. Тажрибали ҳужумчи қайси жамоада ўйнамасин, ҳеч бўлмаганда рақиблар дарвозасига битта тўп киритишнинг уддасидан чиққан. Бундай ҳужумчилар доим ҳам топилавермайди. Зайниддин Тожиев элга “Пахтакор”да танилган бўлса-да, у Олий Лигадаги дебютини Тошкентнинг “Академия” клубида ўтказган. Зайниддин муҳим голлари билан “Пахтакор”га кўп ғалабалар келтирган. Бундан ташқари, у бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ҳамда кубок соҳиби бўлди. Қисқа танаффуслар билан тўнғич Тожиев “Пахтакор”да қарийб ўн йил давомида ўйнади. Бу орада у уч марта хориж клубларида ҳам ўйнаш имкониятига эга бўлди. Тожиев дастлаб Қозоғистонга бориб “Есиль” (Петрапавловск) клуби шарафини ярим мавсум ҳимоя қилди. Хориждаги илк фаолиятида у битта гол ура олди. Кейинчалик ҳужумчини “Саба Беттери” жамоаси ўз сафига таклиф этди. Узоқ ўйнамаган бўлса-да, Эрондан ҳам Зайниддин гол урмай қайтгани йўқ. 2009 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ҳужумчи Хитойга йўл олди. Суперлига вакили “Тианжин Теда” клуби билан ярим йиллик битим тузган ҳужумчи 8 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол этди.

ГОЛЕАДОР

“Пахтакор” билан хайрлашгач тўнғич Тожиев тез-тез жамоа алмаштирадиган ҳужумчига айланиб қолди. “Пахтакор” билан кўплаб ютуқларга эришган ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси ва миллий терма жамоада ўйнаган бўлишига қарамай, Тожиев фаолиятини якунлашни хоҳламади. 2010 йилги мавсумда у 3 та жамоа шарафини ҳимоя қилди. Дастлаб ярим йил “Шўртан”да ўйнаб, 8 учрашувда иккита голга муаллифлик қилди. Мавсумнинг иккинчи ярмида ҳужумчи Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби сафига қўшилди. Бу жамоада у 6 та ўйинда майдонга тушиб, битта тўп киритди. Шундан сўнг Зайниддин мавсумни яна “Пахтакор”да якунлади. Кейинги йили Тожиев “Локомотив” билан биринчи лигада иштирок этди. Ана шу мавсумда у энг сермаҳсул ўйинларини намойиш этган ҳолда 33 та гол билан биринчи лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. Бундан ташқари, “Локомотив” билан кучлилар сафига ҳам қайтди. 2012 йили «темирйўлчилар» таркибида 25 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёзиб қўйди. Ўтган йили Тожиев “Локомотив” учун бир давра ўйнаб, 4 та гол урди. Иккинчи даврада “Нефтчи”га ўтиб у ердан ҳам голсиз қайтмади. Тўғри, маҳоратли ҳужумчи “Нефтчи”да атиги битта гол уриш билан кифояланди. “Динамо”да эса у голини узоқ куттириб қўймади.

ТЎПУРАРЛАР КЛУБИ АЪЗОСИ


Зайниддин Тожиев бугунда Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби аъзоси саналади. Унинг жами голлари 150 тага яқинлашиб қолди. Ушбу голларининг энг кўпини у “Пахтакор” сафида киритган. Шунингдек, терма жамоада 4 та гол урган бўлса, ОЧЛда 13 та голга муаллифлик қилган. Лекин ҳужумчи бу голларини ҳали янада кўпайтириш имкониятига эга.

«ДИНАМО» - ЎНИНЧИ ЖАМОА

Тожиевларнинг каттаси бу йил бошида Биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” жамоасида шуғулланиб, спорт формасини ушлаб турди. Натижада трансферлар ёпилиши арафасида Равшан Ҳайдаров ҳужумчининг бой тажрибасига ишониб, “Динамо”га таклиф қилди. Шуни айтиб ўтиш керакки, “Динамо” Тожиевнинг профессионал фаолиятидаги ўнинчи жамоасига айланди. 37 ёшда бўлишига қарамай, унинг Самарқанддаги фаолияти ёмон бошланмади. Жамоамиз ёш ҳужумчиси Фарруҳ Шотурсунов жароҳат олгач, Тожиев ҳозирда клубнинг асосий ҳужумчисига айланди. Унинг бой тажрибаси клуб равнақи учун хизмат қилади. Умид қиламизки, Зайниддин укаси Фарҳод Тожиев сингари Самарқанд футболида ҳам ўз номини зарҳал ҳарфлар билан ёздириб қўяди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика