Latest news

17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  7 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2

Мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда ҳарид қилишлари мумкин? News

Мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда ҳарид қилишлари мумкин?

Биласиз, ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.

Ушбу муҳим баҳсларга тайёргарлик доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

Олдин хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотуви ҳамон давом этмоқда.  Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.

Ҳозирда ўйин чипталари iticket.uz сайтида, шунингдек, қуйидаги савдо шахобчалари ва кассаларда сотилмоқда:

- Афросиёб 4А, Grand Trade Бизнес Маркази, 1-қават (Соат 09:00дан - 19:00гача);

- “Ҳумо Арена” мажмуаси (Соат 10:00дан - 20:00гача);

- “Самарқанд Дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);

- “Compass” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);

- Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони, 1/4, Malika Prime меҳмонхонаси (Соат 09:00дан - 18:00гача).

- “Пахтакор” стадиони кассаси (Алишер Навоий номидаги кино саройи ёнида жойлашган касса - соат 10:00дан - 20:00гача).

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика