Latest news

12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  0 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  13 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  14 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди News

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2018 йилги Суперлига баҳсларида иштирок этиши маълум бўлди.

Дарҳақиқат, бу хабар "Нефтчи" ва унинг содиқ мухлисларига чексиз қувонч бағшида этди.  25 январь куни эрталабдан фарғоналик мухлислар “Нефтчи” жамоаси футболчиларини табриклаш учун “Нефтчи” СК стадионига етиб келишди. Жамоа аъзолари машғулотлар майдонида кўриниш беришлари билан ҳақиқий байрам бошланди.

 
Ишқибозлар дўмбира ва карнай-сурнай садолари остида уларни қарши олишди ҳамда машғулотларни тўлиқ кузатиб боришди. Жараён якунлангач, мухлислар футболчиларни бу қувончли воқеа билан табриклашди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, мухлисларни суҳбатга тортдик. Жамоанинг ашаддий мухлисларидан бири Сайдулло Қирғизбоев қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.

– Биринчи ўринда, барча “Нефтчи” мухлисларини Супер лигада иштирок этишимиз билан табриклаймиз. Кеча оқшом бу хабарни матбуотда ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдик. Илк хаёлимга келган фикр мухлислар билан бирлашиб, “Нефтчи” қароргоҳига бориш ҳамда жамоа футболчиларини табриклашни режа қилдик. Қийин даврларни бошдан ўтказган футболчиларга руҳий далда бўлиш истагида машғулотларга ташриф буюрдик. Мухлислар номидан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновга катта раҳмат айтамиз. Айнан ушбу раҳбарларимиз жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Янги мавсумдан умидимиз катта ҳисобланади. Футболчиларга шуни айтмоқчиманки, ўтган йилги натижаларни унутган ҳолда, фақат олға боришсин.

Биз хар доим “Нефтчи” билан биргамиз! Қийин кунларда ҳам ғалабаларга бой дамларда ҳам уларни ёнида бўламиз,  – деди Сайдулло Қирғизбоев.

Қудратилло Маҳмудов – “Нефтчи” шонли тарихга эга жамоа эканлигини барчамиз яхши биламиз. Очиғи, Фарғона аҳли “Нефтчи”нинг тақдиридан жуда ҳавотирда эди. Ниҳоят, биз кутган кунлар етиб келди. Ҳозир хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман. Мухлислар клуби билан биргаликда янги мавсум учун тайёргарлик ишларини бугундан бошлаб юбордик. Янги мавсумда “Истиқлол”даги ўйинларда “Нефтчи”нинг ҳақиқий 12-ўйинчисига айланамиз ва муваффақиятларда уларга ҳамрох бўлмоқчимиз.

Абдулазиз Абдувоҳидов – Эрталабдан “Нефтчи” машғулотларига келдик. Ҳақиқат ҳам футболчилар бизнинг ташрифимиздан бошлари осмонга етди. Жамоа машғулотларини байрамга айлантирдик. Бу албатта уларнинг кайфиятини кўтарди. Тўғри ҳозир мавсум бошланишига оз қолди. Лекин “Нефтчи” мураббийлари тез фурсат ичида жамоани етарли даражада кучайтириб оладилар деган фикрдамиз. Чунки мураббийлар билан суҳбатда бўлганимизда қисқа вақт ичида таркибни кучайтириш борасида муаммо бўлмаслигини айтиб бизни яна мамнун этишди,- деди “Нефтчи” мухлиси Абдулазиз Абдувоҳидов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика