Мухлислар «Краснодар» стадионини энг яхши деб топишди
01 jun 2020 22:42
News
Мухлислар «Краснодар» стадионини энг яхши деб топишди
Россия премьер лигаси мамлакатнинг энг яхши стадиони учун ўтказилган овоз бериш якунларини маълум қилди.
Мухлислар ўртасида ўтказилган сўров якунига кўра, “Краснодар” стадиони Россиянинг энг яхши футбол аренаси сифатида эътироф этилди.
Ушбу стадион учун қатнашчиларнинг 57 фоизи овоз беришди. Кейинги ўринни “Зенит” футбол клубига қарашли “Газпром Арена” эгаллади.
“Краснодар” стадиони 2016 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, ўз бағрига 35179 нафар мухлисни ўз бағрига қабул қила олади.
Дарвоқе икки йил илгари ЎзПФЛ ташаббуси билан айнан Россиянинг энг яхши стадиони дея эътироф этилган аренада Олий лига жамоаларининг матбуот котиблари хизмат сафари ташкил этилиб, журналистлар “Краснодар” футбол клуби инфратузилмаси билан яқиндан танишишган эди.
Link :
Source : РПЛ инстаграми
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments