Latest news

18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  2 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  2 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  3 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  11 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  1

Мухлислар клубининг мухлисларга мурожаати! News

Мухлислар клубининг мухлисларга мурожаати!

Бугунги ўйинда терма жамоамиз мухлисларнинг кўмагига муҳтож. Бугун биз гуруҳдаги ўзимизга тегишли ўринни қайтариб олишимиз керак.

Бугун стадионга иложи борича кўпроқ ватанимиз байроқлари билан келинглар, стадионга ёғоч ушлагичли байроқлар билан кириш мумкин эмас, лекин оқ пластик ушлагиччи байроқларга рухсат бор.

Байроқ ҳажми 1х2 метр, пластик ушлагичи эса 120 сантиметрга рухсат бор. Ўйиндан 15 дақиқа олдин стадион суҳандони миллий терма жамоамиз футболчиларини таништириш жараёнида ҳам кичик янгилик киритилган, стадионга ташриф буюрган мухлислардан илтимос қиламиз: Суҳандон ҳар бир футболчини исм ва фамилиасини айтганидан сўнг барчамиз биргаликда Ўзбeкистон деб олқишлаймиз!


Рақиб жамоа футболчилари таништирилганда эса ўзбекона маданиятни сақлаган ҳолда қарсак чалиб туришингини илтимос қиламиз!

Тўғри, сир эмас ҳозирда стадион кассаларида фақатгина дарвоза орти ва ён тарафларидаги секторларга жой қолган холос, лекин ўйинга оз фурсат қолганида ўша виждонини пулга сотганлар чипталарни ўз нарҳида хаттоки арзонроққа ҳам сота бошлашади, азиз ватандошлар барчангизни “Пахтакор” Марказий стадионига таклиф этамиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик, осмони мусаффо тинч юртимиз Ўзбекистон омад сенга ёр бўлсин!
Олға Ўзбeкистон!

Абдураҳмон Фозилов


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика