Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди
05 dec 22:58
News
Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди
"Бернли" ярим ҳимоячиси Ганнибал Межбри "Лидс"га қарши ўйин вақтида мухлисга тупургани учун жазоланди.
"Бернли" АПЛнинг 8-турида 18 октябрь куни ўз майдонида "Лидс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин мухлислардан бири 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Ганнибал Межбри унга тупурганини айтди.
Баҳсдан кейин Ланкашир полицияси ушбу воқелик юзасида тафтиш ишларини олиб борди. Ўз навбатида Англия Футбол ассоциацияси ҳам текширувлар ўтказди.
22 ёшли Межбри ушбу ҳолатда айбдор деб топилди. Футболчи 15 минг фунт жаримага тортилди ва 4 ўйинга четлатилди.
Футболчи АПЛ доирасида 30 декабрь куни бўладиган "Ньюкасл"га қарши баҳсгача ўйинларда қатнаша олмайди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments