Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Мутолаа учун. Синиша Михайлович фаолиятининг кундалиги: "Лацио" билан соврин, жарима зарбасидан хет-трик, Манчини билан дўстлик News

Мутолаа учун. Синиша Михайлович фаолиятининг кундалиги: "Лацио" билан соврин, жарима зарбасидан хет-трик, Манчини билан дўстлик

Синиша Михайлович вафот этди.

90-йилларнинг энг харизматик футболчиларидан бири ва 2000-йиллар бошида мураббийга айланган инсон лейкемия билан узоқ вақт курашди – ва касаллик барибир ўзиникини олди.

Фотоальбомни очиш ва Синишани нега яхши кўриб қолганингизни эслаш учун қайғули сабаб.

Синиша Михайлович 19 ёшидаёқ катта футболдаги илк мавсумида "Войводина" таркибида Югославия чемпионига айланади. Иқтидорли ҳимоячини икки йил ўтиб кучли "Црвена Звезда"га олишди. Синиша ушбу жамоада бирдан Чемпионлар Кубогини қўлга киритди, унга қадар ярим финалда жаримадан "Бавария"га гол урди, финалда ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 11 метрлик нуқтадан адашмади.



Кейинги қадам А Серия бўлди. Михайлович "Рома"да пайдо бўлди: у ерда уни ярим ҳимоянинг чап қанотига қўйишди ёки захирада қолдиришди. Синиша кўп марта фаолиятининг ушбу босқичини энг ёмони деб атаган.

Серб шунингдек Франческо Тоттининг фаолиятини йўлга қўйганини, айнан у мураббийга ушбу йигитни таркибга киритишни маслаҳат берганини эслайди.



Михайлович "Рома"дан "Сампдория"га қочди – ўйинчи у ерда яна футболдан завқ олишни бошлади. Синиша Генуя клубида ниҳоят марказий ҳимоячига айланди ва жарима зарбаларидан гол уриш бўйича А Серия рекордларини янгилай бошлади.



Умуман олганда у ерда ажойиб жамоа йиғилганди: Зенга, Гуллит, Ломбардо, мураббий Свен-Йоран Эрикссон, сўнгра Зеедорф ва Карамбе пайдо бўлишди. Синишанинг ўша таркибдаги энг асосий дўсти Роберто Марчини эди, сўнгра улар биргаликда "Лацио"га йўл олишди ва "Интер"да ишлашди.



Югославия терма жамоасининг дисквалификацияси сабаб Синиша 1998 йилдагина илк катта халқаро турнирга йўл олди. У илк ўйиндаёқ Эронга жаримадан гол урди. Югославларни ЖЧ-98да ҳам, Евро-2020да илк босқичда Голландия тўхтатиб қолди.



Синиша жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятида иккинчи бор Рим клубига ўтди. Бу сафаргиси унинг энг яхши дўсти Манчини бир йилдан бери ўйнаётган "Лацио" эди. Бу ерда эҳтимол Синишанинг фаолиятидаги асосий воқеа содир бўлгандир – жарима зарбасидан хет-трик.



Синишанинг собиқ клуби "Сампдория"га учта кучли зарбани йўллагани рамзий маънога эга. Дарвозабон Фабрицио Феррон бир неча йиллар давомида машғулотларда Михайловичнинг жарима зарбаларини қайтаришга уринган, аммо ўйинда бу ёрдам бермади.




Михайлович фақатгина жарима зарбаларида ажойиб ўйин кўрсатмади. У марказий ҳимояда Неста билан ажойиб дуэт ҳосил қилди. Улар биргаликда илк мавсумдаёқ А Серияда энг кам тўп ўтказиб юборишди, кейинги йили эса Скудеттога эга чиқишди.



Синиша айнан "Лацио" сафида Италияда энг кўп ўйинларини ўтказган ва голларни урган. У фаолиятида клуб билан УЕФА Суперкубоги, Кубок эгалари кубоги ва икки бор Италия Кубогида зафар қучган.

Михайлович муросасиз эди ва қаттиқроқ ўйнашдан тортинмаган. Унинг ўзи баъзида Фернанду Коуту билан биргаликда қурбонни танлашгани, илк дақиқалардан унга қарши ҳаракат қилишгани ва провокация қилишни бошлашганларини тан олган. Бир пайтлар ёш Златан Синишанинг қурбони бўлган – аммо йигитлар ярашишган ва "Интер"да дўстларга айланишган.



"Лацио"даги ажойиб 6 йилдан сўнг Синишани "Интер" ўзига чорлади, у ерда айнан Роберто Манчини мураббийлик қилишни бошлаганди. Дўстлар яна бирлашишди, сербиялик ҳимоячи эса яна бироз А Серияда ушланиб қолди. Ва Милан клуби кальчополи натижасида битта чемпионликка ҳам эришди.



Синиша ҳам мураббийликни бошлади – у дўсти Робертонинг ассистентига айланди. Михайлович Златан билан дўстлашди ва шведга ҳатто жаримадан тепишни ҳам ўргатди. Манчини 2008 йилда "Интер"дан кетди, Синиша ҳам унинг ортидан жамоани тарк этди.



Синишани ўшанда "Болонья"га чорлашди. Биринчи уринишда ўхшамади: 22та ўйинда 4та ғалаба.



Михайлович ярим йилдан сўнг умидсиз "Катания"да кўриниш берди. Кўпчиликни ҳайратда қолдирган ҳолда жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолди, у иккинчи ўйиндаёқ "Ювентус"ни мағлуб этди, сўнгра "Интер"га қарши ўйинда ҳам зафар қучди. Жамоа 13-ўринда мавсумни якунлади, сербни эса "Фиорентина"га таклиф қилишди.



Синишанинг шарфи тўлиқ мос келди. Натижалар ўртача эди.



Сўнгра Михайловичга Сербияни ЖЧ-2014га олиб чиқиш ишонилди. Барчаси саралаш босқичидаёқ якунланди – жамоа Хорватия, Бельгия ва Уэльси бор гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Синиша шундан сўнг Италияга қайтди.



"Сампдория"га қайтиш яхши қадам бўлди. Иккита муносиб мавсум: биринчисида ишончли тарзда қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолинди (мураббий олдига шундай вазифа қўйилганди), иккинчиси еврокубокларга йўл олиш.



Муваффақиятларга қайта қуришни давом эттираётган "Милан" қўшилди. "Лацио" афсонаси ва "Интер" юлдузи учун максимал баҳсли танлов, аммо барибир фаолиятидаги жиддий чақириқ. Айнан Синиша Доннаруммага ишонч билдирди, аммо мураббий бошқа катта муваффақиятларга эриша олмади. У ерда бир мавсумдан камроқ бўлди.



Синиша Римда ўйнаган, Генуя ва Миланда ўйнаган ва ишлаган. Навбат Туринга ва маҳаллий "Торино" клубига.



"Торино"даги фаолиятининг энг ёрқин хайлайти – дарвозабонни шуғуллантириш. Синиша ҳатто 48 ёшида ҳам тўпни тўққизликка жойлашни унутмаган. "Мен одатда душанба-сешанба кунлари дарвозабонлар билан машғулот уюштираман. Ўз зарбаларим билан хафа қилганимдан ва улар ўзларига бўлган ишончни йўқотишларидан сўнг йигитларда кетишга вақтлари бўлади", – деб ҳазиллашди Михайлович.




2018 йилда Синишани Лиссабоннинг "Спортинг" клуби чорлади. Клуб 9 кундан сўнг бошқарувни ўзгартирди – Михайлович эса яна Италияга қайтди.



Мутахассисни у ерда "Болонья" кутаётганди. Хавфли ҳудудда бўлган жамоа сербиялик мураббий қўл остида клубнинг замонавий тарихидаги энг ёрқин даврларидан бирини ўтказди.



Синиша 2019 йилнинг июлидаги махсус матбуот анжуманида ташхис ҳақида айтиб берди – унда лейкемия аниқланганди. Мавсумолди тайёргарлиги ўрнига – кимёвий терапия курси. Аммо, Михайлович биринчи ўйингача қайтди.



Михайловични бутун А Серия қўллаб-қувватлади ва унинг ўзи ҳам имкони борича фаол даволанди ва жамоа билан алоқада бўлиб турди. Телефон орқали, скайп орқали. Футболчилар ғалабадан сўнг шифохона ойнаси ёнига келишди ва мураббий учун қўшиқ куйлашди.

"Касаллигим ҳақида эълон қилганда, уни жангга чорлашимни ва ким ғалаба қозонишини кўришимизни айтдим. Бўлар иш бўлди. "Верона" билан ўйинни эслайман, ўшанда тирик жойим йўқ эди ва кепкада юрадиган скелетга ўхшаб қолгандим, аммо жамоага улар билан бўлишга ваъда бергандим".

Синиша касалликни енгадигандек эди. Унинг ўзи бунга ишонди, аммо футбол ва "Болонья"га эътиборини қаратишни афзал кўрди".



Ўтган йили Михайловичда умуман барчаси ажойибдек кўринди. У куч-қувватга тўла одамдек кўринарди. Биз унинг касаллигини эмас, кроссовкалар коллекциясини муҳокама қилгандик.



2021 йилнинг мартида Синиша ва Златан ҳатто "Сан-Ремо" мусиқа фестивалида ҳам иштирок этишган. Улар қандай бахтли!



2022 йилда лейкемия қайтди. Синиша мартда яна шифохонага ётқизилди: "Касалликнинг тикланиш хавфи мавжуд, бу ҳийла-найранг касаллигидир. Бу сафар унга етиб олиш учун ўйнайман ва қўйиб юбормайман. Агар биринчи дарс етарли бўлмаган бўлса, яна бирини ўргатаман".

Мураббий якунда касалликни ўйинчиларнинг мотивацияси учун ишлатди. "Интер"га қарши ғалабадан сўнг бутун жамоа яна шифохона ойнасига йиғилди.



2022/23 йилги мавсум яхши бошланмади – 5та ўйинда атиги 3 очко. Сентябрда Синиша истеъфога чиқаришди.



Михайлович 1 декабрда сўнгги бор оммага кўриниш берди – у Зденек Земаннинг китоб намойишига келди.



Синиша Михайлович 2022 йилнинг 16 декабрида вафот этди.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика