Latest news

11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2

Мутолаа учун. Нима сабабдан "Бенфика"дагилар ҳали ҳам Моуриньюни кетказиб юборганидан афсусда? News

Мутолаа учун. Нима сабабдан "Бенфика"дагилар ҳали ҳам Моуриньюни кетказиб юборганидан афсусда?

Жозенинг фаолиятида узоқ бўлмаган, бироқ ёдда қоларли воқеа.

2000 йилнинг ёзида ёш португалиялик мутахассис 4 йил давомида сэр Бобби Робсон ва кейинчалик Луи ван Галга ассистентлик фаолиятидан кейин "Барселона"ни тарк этди. Робсон уни "Ньюкасл"да ёрдамчи бўлишга кўндирган бўлса ҳам ўшанда Жозе ўзи мураббийлик фаолиятини бошлашга тайёрлигини ҳис қилиб турганди. Футбол олами шу вақтдан бошлаб Моуриньюнинг мураббийлик потенциали ҳақида бонг ура бошлади. Шу боисдан клубнинг ўша пайтдаги клуб президенти Жоао Вале жамоа бош мураббийи Юпп Хайнкеснинг ўрнига Жозе Моуриньюни тайинлади.

Лиссабон клуби ўша вақтларда молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётганди, бу эса жамоанинг натижаларига ҳам таъсир қилаётганди. Ўша таркибда Моуринью қўл остида Манише, Карел Поборски, Роберт Энке ва Пьер ван Хойдонк каби футболчилар бор эди. Пьер эса Моуриньюнинг ёқимтойи ҳисобланарди. Жозе ушбу футболчининг характери бошқа ҳеч кимда йўқ деб айтарди. Умуман олганда Моуринью учун барча тенг ҳуқуқли бўлган, бироқ барибир у Пьерда ғолиблик менталитетини кўрарди. Бундай хусусиятга эга футболчиларни Жозе доимо қадрлаган.

Бир вақтнинг ўзида клубда ички низолар ҳам давом этаётганди. Мануэль Вилариньо клуб президентлиги учун Жоао Вале билан доимий равишда кураш олиб борарди. У клуб мухлисларига сайловда ютиб чиққан тақдирда жамоага "Бенфика"нинг собиқ футболчиси Тонини бош мураббийи қилиб тайинланишини ва шу орқали ғалабалар кафолатланишини ваъда қилганди. Энди Моуринью буёғига ғалабаларга эришиши керак бўлиб қолди.

Илк ўйинда "Боавишта"дан учралган мағлубиятга қарамасдан Жозе матбуотга ўз нуқтаи назарини сингдиришга ва клуб раҳбариятидаги ишлар яхшиланишини ишонтиришга эриша олди. Унинг мотивацион гаплари кийиниш хонасида футболчиларга катта ишонч тақдим қиларди, бу ҳам ўз навбатида натижаларга таъсир қила бошлаганди. Жозе ўшанда ўзининг коллективини бирлаштира олди ва жамоани ҳар бир ўйиндаги ғалаба учун кураша олишга ундади. Ундан ташқари, Жозе машғулотларда эскилик сарқитларидан воз кечди ва янгича инновацион услублар орқали футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёрланувини ўзгача даражада яхшилаб, камчиликларни ёпиб кетаверди. Бу ҳам мевасини бермай қолмади.

Жамоа ғалабалар йўлига тушиб олди, Моуриньюнинг ўзи эса "Бенфика" мухлислари орасида машҳур бўлиб кетди. Сайловда Вилариньо ғолиб чиқди, бироқ у бундай паллада Моурни ишдан бўшатишдан қўрқди ва унга мавсум якунига қадар ишлаш имкониятини берди.

Шундай фактлар орқали Моуринью янги тайинланган президент олдида жамоани кучайтириб ташлади. "Бенфика" ғалабали сериялар қайд этишни бошлади, жамоа амалдаги чемпион "Спортинг"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Португалия грандининг тарихида янги саҳифа очилаётгандек эди, аммо Моуриньюнинг клубдаги кунлари охирлаб бораётганди.

Янги президент Моуриньюни ёмон кўришини барча биларди, у доим мураббийга негатив кўз билан қарарди, шу сабабли унинг ўзи мураббийнинг истеъфосини тезлаштирди. "Спортинг" устидан қозонилган ғалабадан кейин Вилариньо мураббийнинг хонасига кириб Жозени табрикламоқчи бўлганди, бироқ Моуринью буни яққол истамади ва ўзини олиб қочди. У стол устига оёғини қўйганча рафиқаси билан телефонда гаплашди. У президент ёрдамчисига: "Менга узоқ муддатли шартнома керак, бундай бўлмаса йўлларимиз айрилади".

Табиийки, раҳбарият Моуриньюнинг шартини қабул қилмади ва уни истеъфога чиқариб юборди. У сўнгги сўзи сифатида, ўша пайтда ўзини бошқача тутиши кераклигини ва шунга яраша жазоланганини айтиб ўтди. Аммо кейинчалик ундан кўра Вилариньо бундан кўпроқ афсусланди. Моуринью "Порту" билан биргаликда УЕФА Кубогини ютди ва орадан бир йил ўтиб ЕЧЛ бош соврини ҳам қўлга киритилди. Жозе фаолияти давомида ўз принципларини ўзгартирмади. Ўшанда у футбол тарихига порлаб кириб келганди, фаолияти ва совринлари эса - Моуриньо образининг кичик бир қисми.

"Бенфика" ўша вақтдан буён халқаро совринларга эришганича йўқ, шу боисдан клуб Моуриньюни кетказиб юборганидан афсусда.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика