Latest news

11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  0 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3

Мутолаа учун. Минглаб ғазабланган мухлислар "Месталья"да. "Валенсия"ни чўктираётган хўжайинга қарши кучли намойиш News

Мутолаа учун. Минглаб ғазабланган мухлислар "Месталья"да. "Валенсия"ни чўктираётган хўжайинга қарши кучли намойиш

Клубни хавфли ҳудудгача олиб борди.

"Валенсия" мухлислари раҳбариятдан сингапурлик бизнесмен Питер Лимни олишга уринишмоқда. "Атлетик" билан ўйиндан олдин (яна мағлубия – 1:2) мухлислар "Месталья" атрофида катта кўламдаги норозилик акциясини уюштиришди.






Намойишчилар "Лим, уйинга бор" дея иддао қилишди. Бу хабар кўплаб баннер ва плакатларда ёзилган эди.



"Питер Лим, ярамас, йўқол". "Валенсия" мухлислари анчадан бери норозилик билдиришади – жамоа хавфли зонага ҳам тушиб бўлди


Лим 2014 йилда "Валенсия" хўжайинига айланди. Ўша пайтдан бери еврокубокларнинг доимий иштирокчиси Ла Лига аутсайдерига айланди. Жамоа ҳозирда 18-ўринда бормоқда, аммо унинг ортидаги "Хетафе"да захира ўйин мавжуд, шу сабаб "Валенсия" охиргидан битта олдинги ўринга ҳам тушиши мумкин.

Ҳозирда шаҳарда Питер Лимдан кўра нафратланиладиган инсон йўқ. Мухлислар узоқ вақтдан бери хўжайинни клубдан ҳайдашга уринишади.

Мухлислар 2021 йилнинг июнида осмонўпар бинода Лимнинг расмини ёқишди.



Питер бундан ажабланмади – мухлислар эса олға боришди.



Норозичилик шунчалик оммалашдики, у ҳатто стадионнинг ўзида ҳам давом этди: мухлислар "Эльче" (2:1) билан ўйиннинг 19-дақиқасида чақириқ ёзилган сариқ қозоғларни кўтаришди: "Питер, уйингга бор". Энди бунақаси деярли ҳар бир уй ўйинида рўй беради.



2021 йилнинг декабрида нафратланиладиган президентга қарши 15 минг атрофида инсон чиқди.



Ўтган мавсумнинг сўнгги кунида эса 10 минг инсон Лимга қарши намойишга чиқишди. Аммо, булар уни ажаблантирмайдигандек туюлмоқда – мухлислар билан алоқа шунчалик узилганки, раҳбарнинг қизи мухлислардан шунчаки жим бўлишни ва клубни бошқаришга ҳалақит бермасликни сўрайди:

"Валенсия"нинг баъзи мухлислари мени ва оиламни қоралайдилар ва лаънатлайдилар. Нима, улар тушунишмайдими? Бу бизнинг клубимиз ва биз у билан хоҳлаганимизни қилишимиз мумкин ва ҳеч ким бу ҳақда гапира олмайди".

"Валенсия" яқинда ўша "Атлетик"га 1:3 ҳисобида ютқазган ҳолда, Кубокда 1/4 финалдан чиқиб кетди. Ўйиндан сўнг бир неча юзлаб одамлар "Питер, аҳмоқ, "Месталья"дан йўқол", "Бизга шунча азобланганимиз ҳам етади", "Гаттузо – мушукча" дея қичқиришди. Охирги ибора Гаттузонинг "Валенсия" бош мураббийи сифатида ўтган тақдимотига ишора бўлиб, унда журналист мураббийдан у шерми ёки ёқимли мушукчами, деб сўраган эди. Женнаро "Нима деб ўйлайсиз? Бу ҳақда икки ойдан сўнг гаплашамиз" деб жавоб қайтарган.


Лим деярли ўйинчи харид қилмайди. Шу сабаб мураббийлар алмашинуви рўй беради, яқинда шу сабаб Гаттузо кетди


Лимга бўлган асосий эътирозлардан бири унинг таркибга деярли сармоя киритмаслигидир. "Валенсия" ёзда бир гуруҳ етакчиларни сотиб юборди: Гонсалу Гедеш "Вулверхэмптон"га кетди, Карлос Солер ПСЖга, Макси Гомес "Трабзонспор"га. Қишда Нико Гонсалес ҳам жароҳат олди, асосий ярим ҳимоячи камида мартга қадар сафдан чиқди. Мураббий Женнаро Гаттузо ким биландир шартнома имзоланишини кутди (таркибда жами 4 нафар соғлом ярим ҳимоячи қолган) – клубнинг Сауль ва Кокленга қизиқиши айтилди, МЮдан Факундо Пельистрининг ижараси муҳокама қилинди. Аммо, қишда ҳеч ким билан шартнома имзоланмади.

Кубокдан чиқиб кетганидан сўнг Гаттузо жамоани ташлаб кетмасликка ишонтирди, аммо лигада қолиш учун курашда "Вальядолид"га ютқазди. Ўшанда жамоани аэропортда ультрас кутиб олди, Гаттузо улар билан шахсан гаплашди ва мулоқотни камерада ёзиб олишга уринган журналистни итариб юборди.



Гаттузо бундан бироз ўтиб истеъфога чиқди. У Питер Лим қўл остидаги 11-мураббий – ва фақатгина улардан иккитаси бир мавсумдан кўпроқ ишлаган (Нуну Эшпириту Санту ва Марселино Гарсия Тораль). Айтганча, иккинчисини очиқчасига Лимга қарши боргани учун истеъфога чиқаришган.

Бунга трансферлар ҳам сабаб бўлди. Аниқроғи, уларнинг йўқлиги.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика