Latest news

11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  3

Мутолаа учун. АПЛдаги "энг яхши страйкерлар" News

Мутолаа учун. АПЛдаги "энг яхши страйкерлар"

"The Athletic" нашри журналисти Майкл Кокс кулгили ва ноодатий мақола тайёрлади.

Ушбу мавсум 27 январь ҳолатига кўра, АПЛда дарвоза томон 6003 бора зарба йўлланган ва шуларнинг 664таси голга айланган. Демак, дарвозага йўлланаётган ҳар 9 зарбадан бири голга айланмоқда.

Аммо айрим футболчиларга 9 зарба ҳам кўплик қилаётган бўлса, баъзилар ундан кўпроқ зарба йўллаб, ҳалигача гол ура олишмади.

Демак, Сизларнинг эътиборингизга ушбу мавсумда дарвозаларга кўп бора зарба бериб, гол ура олмаган футболчилар рейтингини тақдим қиламиз.

4. Эмилиано Буэндиа — 29 зарба

Эмилиано Буэндиа ушбу мавсум Премьер-лигадаги энг креатив футболчилардан бири - у Кевин Де Брюйне ва Трент Александр-Арнольддан кейин энг кўп голли пас амалга оширган футболчи ҳисобланади.

Бироқ Буэндиага гол уриш насиб қилмаяпти.

Журналистнинг фикрига кўра, Эмилиано зарба йўллаш учун жуда кўп ўйлайди шу орқали рақиблар унинг жойларини ёпиб ташлашади ва унинг позициясини ноқулай қилиб қўяди.

"Астон Вилла"га қарши ўйинда у ажойиб позицияда тўпни қабул қилиб олди:

Ва 2 сониядан кейин у қаергача борди:

3. Пьер-Эмиль Хёйбьерг — 32 зарба

"Саутгемптон"нинг дарвозага зарба берувчи "снайпери" бор. Пьер-Эмиль Хёйбьерг ўша кунга қадар дарвозага 32 бора зарба йўллаган.

Футболчининг зарбалари карталарига қарасак, у тўпни қаерда қабул қилиб олса ҳам, дарвоза томон тепаверишига гувоҳ бўламиз.

Масалан:

Ёки бу ерда:

Ёки бу нуқта:

Аммо футболчи "Вилла Парк"да ажойиб вазиятни йўққа чиқарганди:

2. Фред — 33 зарба

Мақоланинг қизиқ палласига яқинлашяпмиз. Иккинчи ўринга Фред жойлашди. Фред дарвоза томон 33 марта зарба йўллади.

Фреднинг зарба йўллайдиган иккита типик ҳолати бор: бурчакдан оширилган тўп ҳимоячи орқали жарима майдончаси ичидан чиқариб юборилса ёки ортда рақиб футболчилари кўпроқ бўлиб, ўз жамоаси ярим ҳимоячилари рақиблари жарима майдонига яқин турган бўлса.

Кокснинг ёзишича, Фредда ҳали бирорта голга тортадиган 100 фоизлик вазият бўлмаган, у асосан тўпни рақибларидан олиб қўйган ҳолатда дарвозага зарба беради. Буэндиадан фарқли равишда Фред голли паслар ҳам кам амалга оширади.

Фреднинг икки оёғи бир хил ишлайди, унинг ноаниқ зарба йўллаши натижасида МЮ футболчилари ўз жойларига тезкорлик билан қайтиб олишади ва позициялар ёпилади.

"Сити"га қарши ўйинда унинг зарбаси Рэшфордга теккан ҳолатда оффсайд қайд этилганди:

"Тоттенхэм"га қарши ўйинда эса унинг зарбаси аутга қараб кетган:

Фред ушбу мавсумда масъулиятни ўз бўйнига олиб, ажойиб паслар амалга оширмоқда. Бироқ уни рақиб футболчилари ўраб олган вақтда доимо энг ёмон қарорларни қабул қилади. Масалан, "Арсенал"га қарши ўйинда у қанотдаги Перейрани кўрмади ва дарвоза томон зарба берди:

Кокснинг ёзишига кўра, дарвоза томон 35 бора зарба берган Перейра ҳам ушбу рўйхатда бўлиши мумкин эди, аммо у "Брайтон" дарвозасини ишғол қилишга улгурди.

PS: "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда Фреднинг йўллаган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилганди:

1. Дэвид МакГолдрик — 36 зарба

Одамни ҳайрон қолдирувчи натижа "Шеффилд" ҳужумчиси Дэвид МакГолдрикга тегишли. У 36 марта зарба йўллади, бироқ ҳали ҳам гол ура олмади. Ҳа, унинг зарбалари сони Фредникидан 3тага кўп, аммо уларнинг аниқлик даражасига эътибор беринг: Фредда 1,3 - МакГолдрикда 6,2.

Харитада ҳужумчи ажойиб вазиятларни йўққа чиқарадиган "яхши страйкер" эканлиги кўриниб турибди.

МакГолдрикни позиция танлаш борасида айблашимиз мумкин, аммо натижалар шундай демоқдаки, вазиятлар яратиш борасида у ушбу мавсумда камида 7тадан гол урган Кевин Де Брюйне, Ришарлисон, Айозе Перес, Жек Грилиш, Рияд Марез ва Деле Алли каби футболчиларни ортда қолдирмоқда.

Нима учун МакГолдрикда ишлар яхши эмас?

Бунга уч сабаб бор.

Биринчидан, унинг зарбалари асосан дарвозабоннинг ўзига йўлланмоқда:

Иккинчидан, унинг бир неча зарбалари жуда ҳам ноқулай ҳолатда йўллаган. Буни қаранг, у тўпни пастга тушириб олиши ҳам мумкин эди:

Учинчидан, футболчининг ўзида ғолиблик ҳисси ва ишонч йўқ. Қандай қилиб, бу вазиятдан гол ура олмаслик мумкин:

Бироқ Дэвиднинг тўп билан муомаласи жуда яхши. У фақатгина вазиятни якунлаш борасида кўпроқ ишлаши керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика