Latest news

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  0 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  78 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ" News

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ"

Тажрибали мутахассис, айни пайтда Ўзбекистон U-15 терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов ўзбек клубларининг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди.

"Навбаҳор"нинг учрашувини томоша қилдим. Жамоа иккинчи таймда ўйинин кучайтира олди. Остоннинг индивидуал сифатлари муҳим роль ўйнади. Шахсан менга иккинчи тайм манзур келди. Ҳужумда, ҳимояда бирдамлик билан ҳаракат қилди. ОКМК ОЧЛда ўзига ўхшаётгани йўқ. Футболчилар ҳаракат қиляпти, лекин кечаги каби голларни ўтказиб юбормоқда. 

Аввал айтганимдек, "Насаф"да Рўзиқул Бердиевнинг иши кўринмоқда. Олиб борилган селекция жараёнида ҳам мураббийнинг иши сезилиб турибди. Ҳар йили бир нечта футболчини чиқаради. Унинг жамоасида доим иккита тактика бўлади. Ҳимояда имкониятини кутиб, қарши ҳужумлардан фойдаланади, юқори прессингда ҳам ўйнай олади. Позицон ҳужумларда бироз муаммолар бор, аммо ижрочилар ва аниқ услуб ҳисобига бу камчилик кўринмай кетмоқда. 

"Пахтакор"нинг қандай ўйин кўрсатиши мен учун жумбоқ ҳисобланади. Етакчилардан Черан майдонга тушмайди. Балки жуда яхши ўйин кўрсатиб, ютиши мумкин. Балки бошқача натижа қайд этилар. Жамоада барқарорлик йўқлиги учун аниқ фикр билдириш қийин", – деди Жасур Абдураимов. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика