Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

"Мусобақадан олдин Туркманистон гуруҳда ҳар бир рақибдан нечта гол ўтказади деб сўраганлар ҳам бўлди". Аҳмед Агамуродов билан катта интервью News

"Мусобақадан олдин Туркманистон гуруҳда ҳар бир рақибдан нечта гол ўтказади деб сўраганлар ҳам бўлди". Аҳмед Агамуродов билан катта интервью

U-23 Осиё кубогида Туркманистон терма жамоаси кўпчилик учун кутилмаганда гуруҳдан кейинги босқичга чиқди.

Биз чорак финалдан олдин терма жамоа устози Аҳмед Агамуродов билан суҳбатлашдик.

- Туркманистон U-23 терма жамоасини чорак финалга чиққани билан табриклаймиз. Дастлаб гуруҳ босқичи ҳақида гапириб берсангиз? Қандай қийинчиликлардан ўтдингиз?

- Табриклар учун раҳмат. "А" гуруҳида мезбон Ўзбекистон терма жамоаси бор эди. Бундан ташқари Қатар ва Эрон каби қитъанинг кучли терма жамоалари ҳисобланади. Уларга қарши муносиб ўйнаб чорак финалга чиққанимиздан хурсандман. Жуда ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этдик. Сўнгги турда Қатарга 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб, якунда дурангга эришиб, чорак финалга йўлланма олганимиздан фахрланаман.

- Илк ўйин ва дарҳол мезбонларга қарши. Тўлиб-тошган стадион. Жамоаингиз бундай босимни қандай енгиб ўтди? Ахир Туркманистон терма жамоаси футболчилари ҳаяжонланишмагани сезилди...

- Тайёргарлик вақтидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси қанчалик кучли эканлигини билардик. Очилиш ўйинида стадиондаги муҳит ҳам қаердадир Ўзбекистонга ёрдам бергандир. Қаердадир эса бизга ёрдам берган бўлиши мумкин, сабаби мезбонлар ўз мухлислари қаршисида ҳаяжонланишгани бор гап. Бизнинг таркибимизда Туркманистон олий лигасида ўйнайдиган футболчилар бор. Баъзилари ОЧЛда ҳам ўйнаган. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин олдинга ўтиб ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Илк турда ютқазиб қўйдик, аммо ҳеч қиси йўқ. Асосийси гуруҳдан кейинги босқичга чиқдик.




- Агар Ўзбекистонга қарши иккинчи марта ўйнаганингизда очко олишингиз мумкинмиди?

- Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Ўйлайманки бу саволга жавоб бериш учун мана шу ўйинни ўтказиш керак. Балки финалда Ўзбекистон билан тўқнаш келармиз (кулади). Агар шундай бўлса бахтли бўлардим. Ўшанда барчаси ойдинлашарди. Ўзбекистон терма жамоасига ҳам омад ёр бўлсин, уларга финалга қадар етиб боришларини тилайман.

- Иккинчи турда Эронни мағлуб этдинглар. Иккинчи таймда рақиб футболчиси четлатилгани сизларга ёрдам бердими?

- Эронга қарши баҳс биз учун оғир бошланди. Илк турдаги мағлубиятдан кейин йигитлар кўп куч ишлатишди ва балки иккинчи турга тўлиқ тиклана олишмагандир. Аммо ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин жамоамиз ўзига ишонишни бошлаганини кўрдим. Иккинчи таймда ўз ўйинимизни кўрсатишга ва ғалаба қозонишга интилдик. Рақиб футболчиси четлатилгани эса, агар статистикага қарасангиз бу бизга ёрдам берди. Шундан кейин тўп назоратини ўз қўлимизга олдик ва кўпроқ ҳужум қилдик. Учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Шу боис саволингизга ҳа, рақиб сафидаги четлатиш бизга ёрдам берди дея оламан.

- Эронга қарши ўйиндан кейин мусобақадаги мақсадлар ҳақида савол пайдо бўлди. Мусобақадан олдин қандай мақсад ва вазифалар қўйилганди? Ахир, қандай вазиятда қуръа сизлар учун омадли бўлмаганди.

- Эронга қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида кўпчилик қуръадан кейин бизга ишонишмаганини айтдим. Бундан ташқари шахсан ўзимга ҳар бир терма жамоадан нечтадан гол ўтказасизлар деган саволлар ҳам беришди. Бу нарса барибир ёқимсиз ҳолат эди. Аммо шундай гап-сўзлардан кейин гуруҳдан чиқа олганимиз икки карра қадрли бўлди. Энди Австралияга қарши баҳсга тайёргарлик кўряпмиз. Бу баҳсда боримизни беришга ва ярим финалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Қатарга қарши баҳсдаги камбэк барчани хайрон қолдирди! Бегенчмурод Мурадовга захирадан майдонга туширишдан олдин нима дедингиз ва у иккита гол урди?

- У терма жамоамизнинг асосий футболчиси. Афсуски Ўзбекистонга қарши баҳсдан кейин оёғида оғриқ ҳис қилди. Шу боис Эрон билан ўйинда майдонга туша олмади. Балки бу хордиқ унга ёрдам бергандир. Қатар билан ўйин бошидан уни тушириб таваккал қилгим келмади. Майдонга тушиб, ҳисобни ўзгартириш учун жамоага ёрдам беришини айтдим. Бутун жамоага раҳмат айтаман, барча футболчилар Бегенчмурадга иккита гол уришига ёрдам беришди.




- Сизнинг жамоаингиздан кимларга эътибор қилиш керак? Хориж клубларидан кимгадир қизиқиш бўлдими?

- Мен бир футболчини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Бутун жамоани айтган бўлардим. Футболчиларимга қизиқиш эса бу агентлар ва хориж клубларининг иши. Йигитларим катта ишни амалга оширишди ва ҳозирги кунга келиб яхши натижа қайд этишди. Аммо тўхтаб қолиш керак эмас ва кейинги босқчига чиқишга ҳаракат қилиш лозим.

- Жамоангиздан кимларни алоҳида кўрсатиш мумкин?

- Ўзбекистон терма жамоасидан биринчи навбатда сардорни (Жасур Жалолиддинов) ажратиб кўрсата оламан. Ундан ташқари яна савияли футболчилар бор. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини менга жуда ёқади. Улар замонавий футбол намойиш этишади. Шу боис футболчилар эмас кўпроқ бош мураббий Тимур Кападзени ҳам алоҳида кўрсатишим мумкин.

- Отангиз Тачмурад Агамуродов, Ўзбекистонда ишлаган энг машҳур мураббийларидан бири ҳисобланади. У кўплаб клубларимизда ишлаган, "Қизилқум"даги фаолиятидан кейин ҳеч қаерда кўринмай қолди. Отангиз ҳозир қаерда ишлаяпти?

- Отам қаерда ишласа ҳам унинг ишини кузатиб борардим, мухлислик қилардим. Айни пайтда отам ҳеч қаерда ишламаяпти. Ўзбек клублари ва Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини томоша қилиб келмоқда.

- Бу мусобақада отангиз ўз маслаҳатлари билан ёрдам бердими?

- Бу сир эмас, отам доим жамоа билан бирга ва машғулотларда хатоларимни тўғрилаб туради. Қайсидир вазиятларда баҳслашамиз ҳам. Бу ерда бизга ёрдам бераётганидан хурсандман. Отам Ўзбекистонда яшаётган бўлса ҳам ҳеч қачон туркман эканлигини утунмайди.




- Олдинда Австралияга қарши чорак финал ўйини. Кучли рақибга қарши ўйинга қандай тактика танлайсиз?

- Ўйлашимча ўйиндан олдин қандайдир тактика ҳақида гапириш нотўғри бўлса керак. Мураббийлар штаби билан ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Менга ёрдам бераётган ҳар бир мутахассисга раҳмат айтаман. Жамоадаги ҳар бир инсон Австралия билан баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Агар нимадир ўхшамаса ва муносиб ўйнаб, мағлуб бўлсангиз баъзида хафа бўлмайсиз. Доим рақибни ҳурмат қилиш керак.

- Интервью учун миннатдорчилик билдирамиз! Чорак финалда омад ёр бўлсин!

- Ижобий тилаклар учун раҳмат айтаман. Ўзбекистонлик мухлислар бизнинг ўйинимиздан завқ олишлари учун боримизни берамиз. Интервью учун сизга ҳам катта раҳмат!

Евдоким Раимов суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика