Latest news

20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  5 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  8 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  1 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  31 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди! News

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди!

Куни-кеча олий лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Нефтчи” жамоаси амалдаги чемпион майдонидан бир очко билан қайтишга эришди.
Учрашувда киритилган икки гол охирги 10 дақиқаликда юз берди. Айнан ушбу голлар ўйин суратини безади десак муболаға бўлмайди.

1:0 ҳисобида ортда қолаётган фарғоналиклар 90-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, иродали дурангга имзо чекди.

Жамоамизнинг ушбу ягона голига Муродбек Бобожонов муаллифлик қилди. Ўтган мавсум биринчи лигада “Хоразм” сафида ўйнаб тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Бобожонов жорий йил бошида “Нефтчи” таркибига келиб қўшилганди. 20 ёшли ҳужумчи элитада дебют учрашувини 3-турда “Навбаҳор”га қарши ўтказганди.

“Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда ҳам бош мураббий уни захирадан майдонга туширди. Леван Гвазавани ўрнини эгаллаган Муродбек Бобожонов учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, Бугало дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб фарғоналик ишқибозларга олам-олам қувонч тақдим этди.

Кўриб турганингиздек Мурод Исмоилов томрнидан қилинган ушбу ўзгариш ўзини оқлади ва “Нефтчи” якунда Тошкентдан муҳим бир очко билан қайтди. Эътиблорлиси ушбу гол Бобожоновнинг олий лигада киритган илк тўпи бўлди.

Биринчи лигадаги дебют голини ўтган йили “Орол” жамоасига қарши учрашувда киритганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Бобожоновдан келгуси учрашувларда ҳам голлари билан “Нефтчи” ғалабаларига ҳисса қўшишини кутиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика